8 сентябрь, якшанба куни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси иштирок этади.

Пара пауэрлифтинг

12:00. Илҳом Ҳалимов (-107 кг).

паралимпиада-2024, тақвим

У 1985 йил 27 февралда туғилган. 2021 йилдан буён пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Жаҳон кубогининг кумуш медаль соҳиби. Мураббийи Фазлиддин Умрзоқов.

Пара каноэ

13:42. Шаҳноза Мирзаева (200 метр).

паралимпиада-2024, тақвим

У 1999 йил 22 майда туғилган. 2017 йилдан буён пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. «Шуҳрат» медали соҳиби. Мураббийи Артём Кармеев.

Шаҳноза Мирзаева 53.29 сония натижа қайд этиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлганди.

13:56. Ҳайтмурод Шерқўзиев (200 метр).

паралимпиада-2024, тақвим

У 1997 йил 18 апрелда туғилган. 2017 йилдан буён пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин, 2023 йил Канадада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. «Шуҳрат» медали соҳиби. Мураббийи Дилшод Йўлдошев.

Ҳайтмурод Шерқўзиев саралашда 50.70 сония натижа қайд этиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлганди.

Маълумот учун, 8 сентябрь соат 09:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медали билан жадвалда 13-ўринда бормоқда.

Шунинг билан 2024 йилги Паралимпия ўйинлари 8 сентябрь куни якунланади. Ёпилиш маросими Тошкент вақти билан соат 23:00 да Франциянинг Stade de France стадионида бошланади. Тадбирда Паралимпия эстафетаси 2028 йилги мезбон — Лос-Анжелес шаҳрига топширилади.