9 сентябрь куни Apple компанияси ўзининг янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Анъанага мувофиқ, тадбир компаниянинг YouTube саҳифасида жонли эфирга узатилди.

Тақдимотда iPhone 16 туркумига мансуб тўртта смартфон, Apple Watch 10 ва янги қулоқчинларини намойиш этилди. 2024 йилги тадбир It’s Glowtime шиори остида ўтказилди.

iPhone 16 va 16 Plus

Асосий iPhone`ларга камералар орқа панелда вертикал жойлаштирилиб, фото ва видео суратга олиш учун янги тугма ўрнатилди. Тезкор босиш камерани ишга туширади ва яна бир қисқа босиш суратга олади. Агар тугма босилса, камера фойдаланувчи уни қўйиб юбормагунча видеони ёзиб ола бошлайди. Шунингдек, янги тугма ёрдамида зум ёки бошқа танланган созламаларни бошқариш мумкин.

Овоз режимини ўзгартириш тугмаси ўтган йилги Pro моделларидан таниш бўлган Action тугмаси билан алмаштирилди.

Ичида Apple А18 чипи ўрнатилган бўлиб, у график жиҳатдан iPhone 15 процессоридан 40 фоиз тезроқ бўлиши керак. Шунингдек, янги маҳсулотда — WiFi 7 ҳам бор.

airpods 4, apple, apple watch series 10, iphone 16, iphone 16 pro, iphone 16 pro max

Асосий айфонларда учта камера мавжуд: 48 MP асосий камера (f/1,6 диафрагма, диафрагма аввалги даражада сақланган ҳолда 12 MP гача бўлган кроп мавжуд), 12 MP ультра кенг бурчакли модул янгиланган — энди унга марка олиш мумкин. Шунингдек, iPhone 16 ва 16 Plus Vision Pro учун видео суратга олишни билади. Видео ёзиб олиш пайтида энди Android смартфонларидаги каби пауза қилиш мумкин.

Янги iPhone 16 va 16 Plus беш — қора, пушти, яшил, оқ ва кўк рангда сотувга чиқарилади. Нархлар АҚШда iPhone 16 модели 799 доллардан (10 148 000 сўм) ва iPhone 16 Plus 899 доллардан (11 418 000 сўм) бошланади.

iPhone 16 Pro va 16 Pro Max

Pro моделлари кенгайтирилган дисплейлар атрофида ингичка рамкаларга эга бўлди — iPhone 16 Pro диагонали 6,1 дан 6,3 дюймгача, янги 16 Pro Max экрани эса 6,7 дан 6,9 дюймгача кенгайди. Шунингдек, янги моделга асосий моделлардаги каби суратга олишни бошқариш тугмаси ўрнатилди.

airpods 4, apple, apple watch series 10, iphone 16, iphone 16 pro, iphone 16 pro max

Смартфонлар 48 MP ли янги ультра кенг бурчакли камера сенсорига эга бўлди. Энди асосий камера ProRAW ни тезроқ суратга олади. Камерани объектни кузатиб, фокусни кузата олади. Видеоларни сониясига 120 кадрдан 4К форматда ёзиб олиш имконияти қўшилди. Шунингдек, интерфейсда тўрларнинг янги вариантлари пайдо бўлди.

Pro версиялар овозни «студия сифатида» микрофонларига ёзиб олиш, шунингдек, видео услубига қараб овозни аралаштириш қобилиятига эга экани маълум қилинди. Бундан ташқари, ўрнатилган Camera иловаси ортиқча шовқинларни ўзи изоляция қилиши мумкин. Шу билан бирга, диктофон бир вақтнинг ўзида бир нечта трекларни ёзиб олиш имкониятига эга бўлди, бу мусиқачилар учун фойдали бўлиши мумкин.

Смартфонлар ичида 3 nm технологиясида яратилган ва аввалги А17 Pro`дан 15 фоиз тезроқ, шунингдек, 20 фоиз энергия тежамкор Apple А18 Pro чипи ўрнатилган. Янги процессор ААА-ўйинларни десктоп синфидаги видеокарталар даражасида ижро этиш қобилиятига эга.

airpods 4, apple, apple watch series 10, iphone 16, iphone 16 pro, iphone 16 pro max

Янги iPhone 16 Pro ва 16 Pro Max тўрт хил рангда, жумладан, янги Desert Titanium ҳамда қора, оқ ва сарғиш ранг билан тақдим этилади. АҚШда iPhone 16 Pro 128 ГБ версияси учун 999 доллардан (12 688 000 сўм) ва 16 Pro Max 256 ГБ модели учун 1199 доллардан (15 228 000 сўм) сотилмоқда.

AirPods 4

Apple янги H2 чипли AirPods 4 қулоқчинларини тақдим этди. Янгилик икки версияда мавжуд бўлади — шовқинни бостириш билан ва шовқинсиз. Иккала версия ҳам қувватлаш учун USB-C портига эга ва Apple Watch қувватлаш станцияси билан ишлайди. Юқори версияда нафақат фаол шовқин босиш ва шаффофлик режими, балки мослашувчан аудио ҳам мавжуд: фойдаланувчи шовқинни ёқиши мумкин ва қулоқчинлар уни қачон ўчиришни ўзлари белгилайди.

airpods 4, apple, apple watch series 10, iphone 16, iphone 16 pro, iphone 16 pro max

Янги наушниклар ёрдамида сиз эшитиш қобилиятини текширишингиз мумкин — тест беш дақиқа давом этади. Маълумотлар автоматик равишда iPhone`даги Health иловасига киритилади.

АҚШда асосий версия 129 доллар (1 639 000 сўм), шовқинни бартараф этувчи модель эса 179 доллар (2 274 000 сўм) дан сотилади.

AirPods Max 2

Иккинчи авлод AirPods Max қувватлаш учун USB-C порти билан жиҳозланган ва янги рангларда сотилади. Шунингдек, тўлиқ ўлчамли қулоқликлар янгиланган шовқинни камайтириш тизими ва адаптив аудиони олди: қурилма қачон шовқинни автоматик ўчириш кераклигини ўзи белгилашни ўрганди.

airpods 4, apple, apple watch series 10, iphone 16, iphone 16 pro, iphone 16 pro max

Нархи ўзгармаган — 549 АҚШ доллар (6 973 000 сўм).

Apple Watch Series 10 va Ultra 2

Apple Watch Series 10`нинг юбилей версияси янги дизайнда чиқарилмаган. Ташқи томондан янги маҳсулотни олдинги авлоддан фақат янги ўлчамлари ва дисплейдаги юпқа рамкалар билан фарқлаш мумкин. Улар кумуш, пушти олтин, қора ва титан рангларида сотувга чиқарилади.

airpods 4, apple, apple watch series 10, iphone 16, iphone 16 pro, iphone 16 pro max

Соат ичида тўртта Neural Engine ядроли Apple S10 чипи мавжуд. Соат 30 дақиқада 0 дан 80 фоизгача қувватланиши мумкин. Батареянинг 18 соат ишлаш муддати даъво қилинган. Корпуснинг қалинлиги 9,7 миллиметрни ташкил қилади.

Энди Apple соати қисқа муддатли нафас тўхташини ташҳислаши ва эрталаб шифокорга мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида хабарнома юбориши мумкин. Шунингдек, югуриш, юриш ва сузиш бўйича машғулотларнинг мониторинги ҳам бўлади. Уйқу пайтида нафас олишдаги бузилишларни кузатиш ва юрак ишидаги оғишларни қайд этиш функциялари ҳам қўшилган.

АҚШда нархлар 399 (5 068 000 сўм) доллардан бошланади. Watch Ultra 2`нинг спорт версияси яхшиланган GPS ва янги қора титан рангини олди. Нарх ўзгармади — АҚШда 799 доллар (10 148 000 сўм).