Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Ал-Айн шаҳрида бокс бўйича 14 ва 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринни Ҳиндистон терма жамоаси олди, учликни Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси якунлаб берган. Ўзбекистон бокс федерацияси совриндор спортчиларнинг рўйхатини эълон қилди.

Мусобақада Ўзбекистондан 23 нафар спортчи қатнашган бўлса, улардан 14 нафари олтин медаль олди. Шунингдек, яна 6 нафар боксчи кумуш ва 3 нафар спортчи бронза медалига эга чиқди.

Олтин:

  • -48 кг: Элёр Рустамов
  • -50 кг: Муҳаммад Ризо Укимов
  • -52 кг: Беҳруз Қурбонов
  • -57 кг: Жаҳонгир Зайниддинов
  • -60 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев
  • -63 кг: Суҳроб Раҳматуллаев
  • +80 кг: Ислом Салиҳов
  • -50 кг: Нилуфар Ҳамдамова
  • -52 кг: Робия Равшанова
  • -60 кг: Севара Маматова
  • -66 кг: Аселя Тулегенова
  • -70 кг: Хадичабону Бекова
  • -75 кг: Мафтуна Янгиева
  • -80 кг: Мавжуда Абдусаидова

Кумуш:

  • -54 кг: Иброҳим Шокиржонов
  • -66 кг: Жасурбек Усмонжонов
  • -70 кг: Диёрбек Муродиллоев
  • -75 кг: Асилбек Абдусамадов
  • -80 кг: Жаҳонгир Эргашев
  • -46 кг: Мафтуна Мусурмонова

Бронза медаль:

  • -46 кг: Ҳикматилла Собиров
  • -54 кг: Фарзуна Рўзиева
  • +80 кг: Нилуфархон Абдуҳошимова.

U-14 терма жамоаси эса жами 10 та медалга эга чиқди. Уларнинг ярми кумуш, қолган ярми эса бронза медали.

бокс, спорт, ўсмирлар

Кумуш:

  • -33 кг: Аслбек Розўмбаев
  • -35 кг: Яхё Комилов
  • -43 кг: Муҳаммадали Истамов
  • -58 кг: Абдувоҳид Абдумажидов
  • -70 кг: Аюбхон Муҳаммадалиев

Бронза:

  • -37 кг: Камронбек Баҳодиров
  • -40 кг: Жавлонбек Маҳаммадисақов
  • -46 кг: Бекзодбек Равшанбеков
  • -55 кг: Аҳмадхон Абдусатторов
  • -67 кг: Муҳаммадризо Ҳолдаров.