Сиёсат

дайжест

Тошкентда ўтган қўшма комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари нималарни гаплашди?

Ўзбекистон Россия билан яқин ва конструктив ҳамкорликка доим тайёр, деди бош вазир Абдулла Арипов қўшма комиссия йиғилишида. Россия бош вазири Михаил Мишустин полимерлар, фуқаро учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва темирйўл машинасозлигини йўлга қўйиш бўйича таклифлар берди.


дайжест

Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.


дайжест

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади. Бу борада Олий таълим вазирлиги ва Қатарнинг Education above all фонди ўртасида меморандум имзоланди. Лойиҳа харажатларининг катта қисмини Қатар томони қоплайди.


дайжест

Трабзонда Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди

Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди. Шу пайтгача бундай ваколатхона Бурса, Адана, Анталия вилоятларида бўлган.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Россия бош вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Мишустин, шунингдек, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан иқтисодиёт, маданият, таълим ҳамда меҳнат миграцияси бўйича суҳбатлашди.


дайжест

Акмал Бурханов коррупционерлар реестрининг ишга туширилиши кечиктирилганига изоҳ берди

Ўзбекистонда коррупция учун судланган 566 нафар шахс давлат хизматига қайта қабул қилиниб, яна шу жиноятни содир этган. Антикоррупция агентлиги раҳбари 2021 йилдан буён муҳокамада бўлган коррупционерлар реестрини жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киритиш режа қилинганини билдирди.


Иқтисодиёт

дайжест

Apple iPhone 16, Watch 10 ва AirPods 4 тақдимотини ўтказди. Асосий маълумотлар

Apple компанияси янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Унда iPhone 16, AirPods 4 қулоқчинлари ва Watch Series маркали ақлли соатларининг ўнинчи авлоди намойиш этилди. Янги қурилмалар ҳақида асосий маълумотлар.


дайжест

Ўқув йили бошланиши арафасида Тошкентдаги ижара нархлари ошди

Август ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи ўртача таъмирланган хонадонлар учун 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланганлари учун эса 0,3 фоизга ошди, дея хабар берди МҲТИ. Нархларнинг кўтарилишига университетларда янги ўқув йили бошланиши бўйича кутилмалар асосий сабаб бўлди.


дайжест

Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди

«Ўзатом» ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси, «Росатом» ҳамда «Атомстройэкспорт» ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. Бу қурилиш майдончасида тайёргарлик ишларининг фаоллашуви ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш демакдир.


дайжест

Россия Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қўшилиши мумкин

Россиянинг «Тизим оператори» Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қўшилади, деди РФ Энерговазирлиги раҳбари. Унга кўра, Ўзбекистон бу қарорни қўллаб-қувватламоқда. Бу ташаббус нафақат электр энергияси экспорти, балки давлатлар ўртасидаги оқимларни бошқариш билан ҳам боғлиқ, дея тушунтирди у.


Жамият

дайжест

«Аҳвол яхши эмас». Бойсунликлар — газ конидаги портлашдан кейинги вазият ҳақида

Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли қудуқда 1 сентябрь куни авария бўлиб, атрофга олтингугурт гази тарқалиши бошланган эди. Маълум бўлишича, газ ҳиди анқиши ҳали тўхтамаган ва одамлар саломатлигига таъсир қиляпти. Аҳоли вазият борасида расмий ва аниқ ахборот берилишини сўраяпти.


дайжест

Тошкентда 75 минг доллар эвазига озодликдан маҳрум қилинган шахснинг жазосини енгиллаштириб беришни айтган адвокат ва юрист 14 йилга қамалди

Тошкентда адвокат ва юрист жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан бир моддани олиб ташлаш эвазига 75 минг АҚШ доллари талаб қилди. Улар пулни олиш вақтида ушланди ва 14 йилга қамалди. Адвокат аввал судья бўлиб ишлагани, юрист эса муқаддам судлангани маълум бўлди.


дайжест

Тошкентда поезд уриб кетиши оқибатида 36 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳрида поезд 36 ёшли аёлни уриб кетди. У тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этди.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

10−13 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.


дайжест

ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда

Сенат кўриб чиқиши кутилаётган қонун билан ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда ҳайдовчига жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати бекор қилинмоқда. Шунингдек, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.


дайжест

Бухорода ўқитувчиларни «Ташаббусли бюджет»га овоз йиғишга мажбурлаган директор жаримага тортилди

Бухоронинг Ромитан туманидаги 18-мактабда директор ўқитувчиларни «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлагани аниқланди. Унга нисбатан БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима қўлланди.


дайжест

Ўзбекистонда юк машиналарнинг четки чап қаторда ҳаракатлангани учун жарима жорий этилади

Ўзбекистонда юк машиналари ҳайдовчиларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Ўтган 7 ойда юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ 303 та ЙТҲда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 227 нафар фуқаро жароҳат олган.


дайжест

Президент Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш ишларини бориб кўрди

Президент Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш лойиҳаларини бориб кўрди. Кўчада миллий руҳдаги замонавий уйлар, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилади. Фавворалар, йўлакчалар, сайилгоҳ бўлади. Давлат раҳбари кўчада экология, сифат ва маданият уйғунлашиши кераклигини таъкидлади.


дайжест

Зангиотадаги бўёқ цехида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятидаги бўёқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун 4 соатдан ортиқ вақт кетди. Ёнғинда ҳеч ким жароҳат олмади. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.


дайжест

ММТВ педагогик маълумоти бўлмаган 10 нафар ўқитувчига мактабда ишлашга рухсат берди. Бу нега ёмон эмас?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Teach for Uzbekistan ННТ билан меморандум имзолади. Бир неча ой давомида лойиҳа, жумладан, педагогик маълумотга эга бўлмаган, лекин ўқитишга қобилиятли мутахассисларни мактабларда кўнгилли сифатида ишлаш учун танлаб олди ва ўқитди.


Спорт

дайжест

Фото: Тошкентда тантанали кутиб олинган паралимпиячилар

Париждан қайтган паралимпиячилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди ва уларга совғалар топширилди. Жараён қандай ўтгани — «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф объективида.


дайжест

«Кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти». Бош вазир Олимпиада ва Паралимпия ўйинларидаги муваффақиятлар ҳақида

Бош вазир Абдулла Арипов Парижда тарихий натижага эришган Паралимпия ўйинлари совриндорларини табриклаб, уларнинг муваффақиятида давлат раҳбарининг ҳиссасини таъкидлади. «Олимпиадада 13-ўрин, Паралимпиадада 13-ўрин! Балки кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти», — деди у.


дайжест

Ўзбекистон U-16 боксчиларининг барчаси Осиё чемпионатида медаль олди

БААда ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-16 жамоасидан 23 нафар спортчи қатнашиб, уларнинг барчаси медалларга эга чиқди: 14 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза. 14 ёшгача бўлган боксчилар эса 10 та медални қўлга киритди: ярми кумуш, қолган ярми бронза.


дайжест

Ўзбекистон илк бор сумо бўйича жаҳон чемпионатида медаль олди

Дурдона Абдужабборова сумо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистоннинг ушбу спорт тури бўйича халқаро майдондаги илк ютуғи бўлди. Турнирда 33 давлатдан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди.


дайжест

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон меҳмонда Қирғизистонни минимал ҳисобда мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи ўйинида Қирғизистон меҳмони бўлди. Оғир кечган ўйинда ўзбекистонликлар икки бор камбэк амалга оширди ва иродали ғалабага эришди — 2:3 (видео, фото, статистика).


Жаҳон

дайжест

Мадридда электр самокатлар ижараси тақиқланди

Мадрид ҳукумати электр самокатларни ижарага берувчи компанияларнинг лицензияларини бекор қилди, энди шаҳарда бу транспорт ижараси мавжуд эмас. Ҳокимлик қарорни хизматлар пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш шартларини бажармагани билан изоҳлади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!