10 сентябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Тармоқларда ёнғин акс этган видеолар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, ҳолат соат 14:15 да Эркин маҳалласида жойлашган цех биносида юз берган. Ёнғин экипажлар томонидан соат 17:00 да қуршаб олиниб, соат 18:56 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жароҳат олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.

Ёнғинни бартараф этиш жараёни фавқулодда вазиятлар вазири Aбдулла Қўлдошев назоратида амалга оширилди, дейилади хабарда.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.