Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралашнинг 3-босқичи иккичи ўйинида меҳмонда Қирғизистонни мағлуб этди. 10 сентябрь куни Бишкекдаги «Долен Омурзаков» стадионида бўлиб ўтган ўйин 2:3 ҳисобида якунланди.

Қирғизистон терма жамоаси ўйиннинг 15-дақиқасида биринчи бўлиб ҳисобни очди. Асли ганалик 26 ёшли ҳужумчи Жоэл Кожо (клуб миқёсида Самарқанднинг «Динамо»сида ўйнайди) Ўзбекистон жарима майдончасида деярли ёлғиз қолди ва чап бурчакка аниқ зарба берди.

Ўзбекистон дарҳол жавоб қайтарди. 17-дақиқада ҳужумчи Элдор Шомуродов рақиб жарима майдончасига югуриб кирди ва тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади.

35-дақиқада Қирғизистон стандартдан сўнг яна олдинга чиқиб олди. Ўзбекистон ҳимоясида саросима юзага келди, ёлғиз қолган яримҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов гол урди.

Биринчи бўлим охирида Ўзбекистон тенгликни тиклади. 45+1-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов жарима майдончасига ошириб берилган тўпдан сўнг иккинчи қаватда устунликни қўлга киритди ва тўпни дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимда Остон Ўруновнинг 72-дақиқада киритган голи эвазига терма жамоамиз ғалабани илиб кетди. Ҳужумчи жарима майдончаси ичида ҳимоячилар орасида ажойиб муомала қилди ва дарвозабон юқорисига зарба берди.

жч-2026 саралаши, қирғизистон, футбол

Шу тарзда икки ўйиндан сўнг Ўзбекистон максимал олти очкога эга бўлди ва хабар эълон қилинган вақтда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Статистика

жч-2026 саралаши, қирғизистон, футбол

Видео

Фото

жч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футболжч-2026 саралаши, қирғизистон, футбол