Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

михаил мишустин, шавкат мирзиёев

Шунингдек, бир кун аввал ўтказилган қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳақида гаплашилди.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланди.

михаил мишустин, шавкат мирзиёев

Давлат раҳбари ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, миграция соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканини қайд этди, дея таъкидлади президент матбуот хизмати.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, шундан сўнг Мишустин Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан ҳам учрашди.

«Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор муҳим йўналишлари, жумладан, иқтисодиёт, маданият ва таълим бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди, меҳнат миграцияси соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга қаратилган яқин мулоқотни бундан буён ҳам ривожлантиришга келишиб олинди», — дейилади РФ ҳукумати хабарида.