Сиёсат

дайжест

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси Тойво Клаар иш бошлади

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Тойво Клаар ўз вазифасини бажаришга киришди. Уни мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қутлади. Сўнгги етти йилда у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган.


Иқтисодиёт

дайжест

Камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмайди — президент

Камбағал оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам, бола парвариши туфайли эса аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмайди. Президент камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди ва муаммо сабаби ҳар хил экан, ечимлари ҳам алоҳида бўлиши кераклигини таъкидлади.


дайжест

Иззат Шукуров Yandex Uzbekistan раҳбари этиб тайинланди

Иззат Шукуров Yandex Uzbekistan раҳбари бўлди. У бунгача Payze`нинг Марказий Осиё минтақасига раҳбарлик қилган ва Newmax Technologies компанияси директори бўлган.


дайжест

«Хоттабич» музқаймоқларида ортиқча шакар ва бактериялар аниқланди — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси қадоқларида шакар йўқлиги кўрсатилган «Хоттабич» музқаймоқларини синовдан ўтказди. Маҳсулотнинг баъзи турларида ортиқча сахароза ва ичак таёқчаси бактериялари топилди.


дайжест

Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши ва бу борада «жуда катта» «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури тайёрланаётганини айтди. Жамшид Қўчқоровнинг тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқишга масъул этиб белгиланди.


Жамият

дайжест

«Ўқимаган миллат кучли бўлмайди». Қозоқбой Йўлдошевнинг шахсий кутубхонасидан репортаж

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб қилувчи «Кутубхона» лойиҳасини давом эттиради. Бу галги меҳмон — адабиётшунос олим, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев. «Миллатнинг ҳозирги аҳволига кутубхоналар керак эмас, деган ўй бор. Лекин… ўқимаган миллат кучли бўлмайди», дейди у.


дайжест

«„Олтин“ елкадаги тоғни ағдаради. Менда шу тоғ қолиб кетди». Париж Паралимпиадаси совриндори Гулжаной Наимова ҳикояси

Унинг таэквондочи бўлишига оиласи қарши эди. Акалари: «Сенга тўғри келмайди», деб уни авайламоқчи бўлган. Чунки у чап қўл плексити билан дунёга келган. Аммо у ўз билганидан қолмади ва якунда икки карра Паралимпия совриндорига айланди. «Ирода» лойиҳасида — паратаэквондочи Гулжаной Наимова ҳикояси.


дайжест

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 32 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У 2 йил давомида фуқароларнинг умумий ҳисобда 60 минг доллар миқдоридаги пулини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.


дайжест

Президент давлат тиббий суғуртасини жорий этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёевнинг давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Тизим 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш режалаштирилаётганди.


дайжест

Ҳайдовчиси 363 марта қоида бузган ва 240 млн сўм қарз бўлган Spark аукционда сотилади

Тошкент шаҳрида Spark ҳайдовчиси 363 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва унинг жарима суммаси 240 млн сўмдан ошиб кетган. МИБ автомобилни сотишга уриниш чоғида хатловга олди. У қарз қопланиши учун аукцион савдоларига чиқарилади.


дайжест

Ўзбекистондаги мактаб ва университетларда ишлаш учун АҚШдан яна 20 нафар ўқитувчи келди

Америкалик 20 нафар ўқитувчи Ўзбекистонга 10 та ҳудуддаги мактаб ва университетда инглиз тилидан дарс бериш учун келди. Мамлакатда 2019 йилдан буён 98 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси 21 та давлат мактаби ва 30 дан ортиқ университетда ишламоқда.


дайжест

Термиз шаҳри ва туманидаги газ «заправка»ларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бунга газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилмадаги носозлик сабаб экани маълум қилинди.


дайжест

«Бойсундаги конни жиловлаш ишлари яқин кунларда амалга оширилади» — ФВВ вакили

ФВВ вакили Самандар Ҳикматуллаев Бойсундаги водород сульфид чиққан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конини жиловлаш ишлари яқин кунларда амалга оширилишини билдирди. У газдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари йўқлиги, аммо одамлар орасида енгил заҳарланиш ҳолатлари учраётганини тан олди.


дайжест

Тошкент масжидларидаги 18 нафар имом ва ноиб ишдан олинди

Йил бошидан бери Тошкент шаҳри масжидларидаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган, меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган 8 нафар имом-хатиб ва 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилди. Яна 4 нафар имом ва ноибга ҳайфсан қўлланди.


дайжест

2024 йилнинг 7 ойида салкам 765 мингта янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган

Бош прокуратура январь-июль ойларида 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганини маълум қилди. Шунингдек, иш ҳақи ва нафақа пуллари бўйича 4,2 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Ўзбекистондаги 14 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади

Раҳбарлар камбағал оилалар хонадонига кириб, шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади, деди президент. Энди вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши маълум қилинди.


дайжест

Шаҳрисабз аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади

2003 йилда ёпилган Шаҳрисабз маҳаллий аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади. Тошкентдан L410 русумли самолётдаги илк парвоз 1 соат 30 дақиқада етиб борди. Аэродром ҳозирда тўрт турдаги самолёт ва барча турдаги вертолётларни сиғдира олади.


дайжест

Қуёш панели ўрнатишга мажбурлашни мутлақо ёқламаймиз — Энерговазирлик

Энерговазирлик тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу ишни қилмаганлар эса электрдан узиш билан қўрқитилаётгани ҳақидаги хабарларга жавобан «қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ»лигини айтди. ЎзЛиДеП эса ҳолатлар тасдиқланса, вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юбормоқчи.


дайжест

ОТМларга киришда «бюджет» баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади

Энди камбағал оилаларда камида 1 нафар олий маълумотли киши бўлиши учун шароит яратилади. Бунинг учун, хусусан, ОТМларга киришда грант баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиздан баландлар эса фоизсиз таълим кредити олади.


дайжест

Камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади

Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади. У туманлардаги раҳбарлар фаолиятига баҳо беради ва ҳар ой президентга ахборот киритади. Комиссиянинг вилоят ва туман бўлимларига ҳокимлар бошчилик қилади.


дайжест

Бойсун газ конидаги аварияга нима сабаб бўлган бўлиши мумкин?

Сурхондарёдаги «М-25» газ кони қудуғидаги авария олдидан хизматлардан кўрсатмалар бўлган ва бурғилаш эритмасида газ топилган, деб хабар берди вазиятдан хабардор бўлган «Газета.uz» манбаси. Нефть-газ соҳасидаги яна бир манбанинг айтишича, ҳодисада фақат ишчиларни айбдор қилиш керак эмас.


Маданият

дайжест

Навбатдаги Тошкент халқаро кинофестивали сентябрь охирида бўлиб ўтади

Сентябрь ойида «Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурдан Раж Капур юбилейига бағишланган тадбир, Ален Делон фильмларининг ретроспективи ҳамда хорижий режиссёр ва актёрларнинг маҳорат дарслари ўрин олган.


Спорт

дайжест

Садир Жапаров қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббийга автомобиль совға қилди

Садир Жапаров Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга Tracker автомобилини совға қилди. Аввалроқ у «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланганди.


Жаҳон

дайжест

Камала Ҳаррис ва Дональд Трамп дебатда нималар деди? Асосий маълумотлар

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп дебатда Камала Ҳаррисни Байденнинг иқтисодий дастурини кўчирганликда айблади, шунингдек, уни «марксист» дея атади. Ҳаррис эса Трамп ҳақида «шарманда» сўзини қўллаб, дунё етакчилари унинг устидан кулаётганини айтди. Номзодлар Украинадаги урушга ҳам тўхталди.


дайжест

Австралияда болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлаш режалаштирилмоқда

Австралия ҳукумати болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқловчи қонун тайёрлаётганини маълум қилди. Минимал ёш чегараси ҳали аниқланмаган, аммо бу 14−16 ёш бўлиши мумкин.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!