Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди, дея хабар берди «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган АГТКШларни табиий газ билан таъминловчи «Термиз Саноат тармоғи»га ГРС дан чиқиш қисмида коллекторига келувчи газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилма (регулятор)да носозлик юзага келган.

«Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш юзасидан барча чоралар кўрилмоқда, носозлик бартараф этилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланишини ва АГТКШларга белгиланган тартибда бир маромда табиий газ таъминоти йўлга қўйилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.