Сиёсат

дайжест

Прокурор Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига раҳбар бўлди

Андижон ва Тошкент вилоятлари прокурори лавозимларида ишлаган Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлди.


дайжест

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди (фото)

Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.


дайжест

Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади

Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари, шунингдек, Миллий разведка хизмати директорини қабул қилади. Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.


дайжест

Камбағалликни қисқартириш соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади. У камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига етиб боришини ва топшириқлар ижросини назорат қилади.


дайжест

Президент Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари ҳамда разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарларидан иборат делегация билан учрашди. Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Қайд этилишича, иқтисодиётдаги юқори талаб ҳамда айрим турдаги озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида кузатилган ўсиш суръатлари пул-кредит шароитлари қатъийлигини жорий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда.


дайжест

Yandex Uzbekistan хизматларни ривожлантиришга 33 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқчи

Йил охиригача Yandex Uzbekistan Yandex Go хизматларини ривожлантириш ва янгиларини ишга тушириш учун 33 млн доллардан ортиқ маблағ сарфламоқчи, деди компания раҳбари. Саёҳатлар, овқат буюртма қилиш ва 16 та шаҳарга буюм ҳамда товарларни етказиш бўйича хизматлар қамровини ошириш режа қилинмоқда.


Жамият

дайжест

«Бирорта аттракцион ҳам, ресторан ҳам бўлмайди». Тошкентдаги собиқ астрономия боғи жамоатчилик паркига айлантирилади

7 йилдан бери тақдири ҳал бўлмай келаётган Тошкентдаги собиқ астрономия боғини 2025 йил охиригача Oxygen park номли жамоатчилик паркига айлантириш режа қилинмоқда. Атрофига панжара-тўсиқлар ўрнатилмайдиган парк 24/7 ишлайди, лойиҳа давлат бюджетидан молиялаштирилмайди, деди экология вазири.


дайжест

«Вагнер» ХҲК сафида хизмат қилган ўзбекистонлик ёлланишда айбланди. Тафсилотлар

Ўзбекистон фуқароси «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилди. У «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олди ва Евгений Пригожиннинг «адолат марши»да қатнашди. Тошкент суди унинг озодлигини 4 йилга чеклади.


дайжест

Сузиш федерацияси мансабдорлари 2 млрд сўмдан ортиқ маблағларни талон-торож қилгани аниқланди

Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу маблағларнинг 405 млн сўмига федерация бош котиби оила аъзолари Туркияга дам олиш учун жўнатилгани аниқланди.


дайжест

Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 61 ёшли ҳайдовчи соғлиғи ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотиб, қаршисидан келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.


дайжест

Жиззахда Nexia ва Lacetti тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, тескари йўналишга чиқиб кетган Nexia қаршисидан келаётган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.


дайжест

Тошкентдаги ресторанда 23 киши заҳарланди, муассаса вақтинча ёпилди

Юнусобод туманидаги Muhteshem Doner ресторанида 23 киши, дастлабки маълумотга кўра, соусдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. СЭС уларнинг 13 нафарига уйга жавоб берилгани, қолган 10 кишининг аҳволи қониқарли эканини билдирди. Ресторан вақтинча ёпилди, Бош прокуратура текширув ўтказмоқда.


дайжест

Беш йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Фирибгарликда айбланиб 5 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Унинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.


дайжест

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 441 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирилди

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 441 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бундан ташқари, жараёнда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони ҳам йўқ қилинган.


дайжест

Наманганда Қирғизистон билан чегарадаги «Учқўрғон» («Кенсай») пости очилди (фото)

Пайшанба куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги иккинчи чегара божхона пости «Учқўрғон» (қирғиз томондан «Кенсай») очилди. Мазкур назорат-ўтказиш пункти кунига ўртача 10 минг кишини, 500 дан ортиқ юк ва 300 дан ортиқ енгил автомобилни ўтказа олади.


дайжест

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши ёпиқ судда кўриладиган бўлди

Миробод туман суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишининг ишини ёпиқ режимга ўтказди, бироқ бир неча адвокатлар ва судланувчилар бунга қарши чиқди. Судья бунга сабаб сифатида судда «хизмат доирасидан фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар янграшини» айтди.


дайжест

Ўзбекистон ДХХ ва Туркия миллий разведкаси раҳбарлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ДХХ ва Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбарлари терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.


дайжест

Сирдарёда боғчада нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида вафот этган бола бўйича жиноят иши очилди

Мирзаободдаги хусусий боғчада 2 ёшли бола нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида вафот этганди. Болалар омбудсманига кўра, болада туғилганида аниқланган камқонлик касаллигини даволаш чоралари кўрилмаган. Ҳолат бўйича тиббиёт бирлашмаси, шифокорлик пункти ва боғча масъулларига жиноят иши очилди.


Маданият

дайжест

Тошкент халқаро кинофестивали бошқа муддатга қолдирилди

15−19 сентябрь кунлари ўтиши режа қилинган Тошкент халқаро кинофестивали кейинга қолдирилди. Ташкилотчиларга кўра, бу Ўзбекистонда кузда халқаро тадбирларнинг кўп бўлиши ва иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш давом этаётгани билан боғлиқ. Фестивалнинг янги саналари номаълум.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон шахмат олимпиадасини ғалаба билан бошлади

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг биринчи босқичида Тринидад ва Тобаго терма жамоасини мағлубиятга учратди, аммо икки гроссмейстерда муаммоли позициялар кузатилди. Аёллар жамоаси Гаити вакиллари билан ишончли тарзда кураш олиб борди.


дайжест

Президент паралимпиячилар ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Паралимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ҳамда мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.


дайжест

«Бу ғалабага ҳақли эдик». Катанец — Қирғизистонга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғизистон устидан ҳақли равишда ғалабага эришилгани, шу билан бирга, футболчиларнинг «айрим хатолари» ҳақида гапирди.


Жаҳон

дайжест

Тожикистон олий муфтийсига ҳужум уюштирилди

Олий муфтий, 2010 йилдан бери Тожикистон Уламолар кенгашига раислик қилаётган Саидмукаррам Абдулқодирзодага масжид яқинида санчиб-кесувчи тиғ билан зарба берилди. У енгил жароҳат олди, ҳужум уюштирган шахс ушланиб, жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Россияда мигрантларга оилаларини бирга олиб келишни тақиқлашмоқчи

Россия Давлат думасида меҳнат муҳожирларига ўз оилаларини мамлакатга олиб келишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. «Одам ўзи ишлаш учун келаркан, оила аъзоларини ҳам етаклаб келиши мумкин эмас», — деди дума спикери Вячеслав Володин.


дайжест

Қирғизистонда давлат хизматчиларининг маошларини ошириш тақиқланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат хизматчиларининг маошларини ошириш, шунингдек, давлат идоралари штатларини кенгайтиришга икки йиллик мораторий киритди. Қарор давлат бюджетининг «харажатларини оптималлаштириш»га қаратилган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!