Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 13 сентябрь куни автобус ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.

Ҳолат соат 19:30 ларда Ёрқўрғон кўчасидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида юз берган. Газ тўлдираётган Isuzu автобусининг двигатель қисмида ёнғин содир бўлган.

автобусда ёнғин, ёнғин, қўқон

Вазият Қўқон шаҳри ФВБ томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилди, дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади.