12 сентябрь куни 1 нафар ота-она қарамоғисиз қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик бола Россиядан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.

Агентлик ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларининг кўмаги остида Россия Федерациясидан Тошкентга олиб келинган бола бувисининг қарамоғига топширилган.

Қайд этидишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эндиликда уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.

Аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар бергандик.