Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда пропаннинг биржа нархлари икки баробар ошди. СТГ бозорида нима бўляпти?

Апрелдан буён пропан биржа нархлари икки баравар — тоннаси деярли 9,3 млн сўмгача ошди, бир литр ёнилғи эса — 4500 дан 6000−7000 сўмгача. Рақобат қўмитаси кутилаётган нарх ошиши ҳақида Энерговазирликни хабардор қилган. «Газета.uz» суюлтирилган табиий газ нархининг ошиши сабабларини тушунишга уринди.


дайжест

Lacetti`даги ёнғин туфайли UzAuto Motors ва дилерга нисбатан иш очилди

Рақобат қўмитаси UzAuto Motors ва PSM-Avtosavdo дилерига қарши иш қўзғатди. Аввалроқ Chevrolet Lacetti эгаси автомобиль харид қилинганидан 5 ой ўтиб, носозлик туфайли ёниб кетгани ҳақида хабар берган. Ишлаб чиқарувчига ушбу русумдаги 38 та машинани қайтариб олиш юклатилди.


дайжест

Марказий банк яна бир тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди

Марказий банк United Payment Solution тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди. Сабаби у лицензия олган кундан бошлаб бир йил давомида фаолият юритмаган.


дайжест

Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон ЖСТга кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади. 12 сентябрь куни Бразилия ва Шри-Ланка билан протокол имзоланган бўлса, 13 сентябрь куни Аргентина билан музокаралар якунланди.


дайжест

Ўзбекистонликларнинг ёнилғи ва энергоресурслар нархининг ошиши билан боғлиқ хавотирлари кучайди

Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесининг ёнилғи ҳамда энергоресурслар нархлари ошишидан хавотирлари кучайди. Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар бўйича сўровномаси натижаларига кўра, улар, шунингдек, коммунал хизматлар нархининг ўсиши ва валюта курсининг ўзгаришини кутмоқда.


дайжест

Августда ўзбекистонликлар гўшт, электр, газ, бензин, пропан нархлари ошганини кўпроқ ҳис қилди — МБ сўровномаси

Августда Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 13,6 фоизгача ўсди, деб хабар берди МБ. Гўшт ва сут, бензин, метан ва пропан, нефть нархлари кескин ошганини айтган респондентларнинг улуши сезиларли даражада ортди. Июлдаги сўровномада нархлар юқорилаши бўйича электр ва газ биринчи ўринни эгаллаганди.


Жамият

дайжест

ССП Навоий бошқармаси бошлиғига нисбатан навбатдаги суд 18 сентябрда ўтади

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши бўйича навбатдаги суд 18 сентябрь куни бўлиб ўтади. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.


дайжест

Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиб, тўлиқ пачоқланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқарув йўқотилиши оқибатида MAN юк машинаси ағдарилди ва пачоқланиб кетди. Ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилди, жароҳатланганлар йўқ.


дайжест

Яна 3 вазирликнинг 107 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланди

Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотларида 107 нафар бошқарув ходимлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши аниқланди.


дайжест

Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади

Президент қарори билан, бу йил Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади. Қомусий олим шарафига қурилган ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади, «Зижи жадиди Кўрагоний» асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қайта нашр қилинади, Самарқандда халқаро конференция ўтказилади.


дайжест

Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик бола Тошкентга олиб келиниб, бувисига топширилди. Болага психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.


дайжест

Андижонда дарсга кеч қолган қизларга жисмоний машқ қилдирган мактаб ходимига интизомий чора қўлланди

Андижон шаҳридаги мактабда дарсга кеч қолган қизлар жисмоний машқ қилишга мажбурланди. Ўқувчиларни шу тарзда «жазолаган» мактабнинг масъул ходимига интизомий чора қўлланди.


дайжест

Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди

Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди. Бунда чегарага дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (14−15 сентябрь)

Олтита кинопремьера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, Корея маданиятининг «Чхусок 2024» фестивали, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркалари, Райҳоннинг бепул концерти, кўргазмалар, спектакллар, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Тошкентдаги айрим кўчалар футзал бўйича ЖЧ сабабли вақти-вақти билан ёпилади

Футзал бўйича ФИФА-2024 жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Humo Arena ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.


дайжест

Фоторепортаж: Тошкентда RE/Generation креатив ёшлар фестивали ўтказилди

Тошкентда 3−12 сентябрь кунлари креатив ёшларнинг RE/Generation биринчи арт-фестивали ўтказилди. 6000 квадрат метрдан зиёд майдонда юзлаб санъат намуналари намойиш этилди. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.


дайжест

Тошкентдаги ташқи рекламаларда букмекерлик товар белгисини намойиш қилган агентликка чора кўрилди

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик товар белгиси кўрсатилгани аниқланди. Рақобат қўмитаси рекламани жойлаштирган агентликка нисбатан молиявий жарима қўллади.


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди ҳимояси бўйича қўшма машғулот ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҲҲК ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулотлар доирасида ҳаво мудофааси воситаларидан биргаликда фойдаланиш, шунингдек, жанговар экипажларнинг қўшни Қирғизистон ва Тожикистон қўмондонлик ва бошқарув пунктлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқди.


Маданият

дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил августида: Ўзбекистоннинг Париждаги ифтихорлари, «Улар» қайтди

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Август ойидаги янги лойиҳалар пайдо бўлди, тўхтаб қолган лойиҳалар қайта ишлай бошлади, Олимпиадачилар эса асосий қаҳрамонлар бўлди.


Спорт

дайжест

Ўзбекистонлик шахматчилар Олимпиаданинг иккинчи турида ғалаба қозонди

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги Олимпиаданинг иккинчи турида Миср терма жамоасини мағлубиятга учратди. Аёллар терма жамоаси Ангола вакилларини мағлуб этди.


дайжест

Ўзбекистон Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида медаллар жамғармаси бўйича тўртинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон терма жамоаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида медаллар ҳисоби бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. Жамоа 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.


дайжест

«Келгуси Паралимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш бош мақсадимиз бўлади» — президент

Президент Париж паралимпиадаси совриндорлари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини айтди. «Келгуси Паралимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш бош мақсадимиз бўлади», — деди у.


Жаҳон

дайжест

SpaceX тарихда илк бор оддий одамларни коинотга учирди

SpaceX’нинг Crew Dragon кемаси экипажининг икки аъзоси очиқ коинотга чиқди — тарихда илк бор бу ишни профессионал бўлмаган астронавтлар тижорат миссияси доирасида амалга оширди.


дайжест

Дональд Трамп Камала Ҳаррис билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп демократлардан рақиби Камала Ҳаррис билан бўлган дебатда ғолиб чиққанини айтиб, у билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди. «Ҳаррис ўтган 4 йилда қилиши керак бўлган ишларга эътибор қаратиши керак», деган Трамп «Учинчи дебат бўлмайди!» — деб таъкидлади.


дайжест

ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади

Даниянинг Bavarian Nordic A/S компаниясининг MVA-BN вакцинаси дастлабки квалификациядан ўтди ва маймунчечакка қарши биринчи дори бўлди, деб хабар қилди ЖССТ.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!