8−13 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг медаллар жамғармасида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик спортчилар 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.

Иккинчи ўринни 19 олтин, 21 кумуш ва 25 бронза (64) билан Қирғизистон терма жамоаси, учинчи ўринни 12 та олтин, 10 та кумуш ва 25 та бронза (47) медаль билан Россия эгаллади. Биринчи ўрин эса 114 та медаль: 43 та олтин, 34 та кумуш ва 37 та бронза билан Қозоғистон терма жамоасига насиб этди.

Кучли бешликдан Туркия (6) ҳам жой олди.

Турнирда 89 давлатдан 2500 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Улар спортнинг 21 тури бўйича беллашди. Ўйинларнинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этганди.