10−14 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа мутахассислари иштирокида «Ашиқ аспан» («Очиқ осмон») халқаро тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Машғулотлар дўст давлатларнинг ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув органларининг ҳамжиҳатлигини ошириш, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ва воситаларидан биргаликда фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш, ҳарбий хизматчиларнинг алоҳида жанговар вазифаларни бажаришда ҳарбий қисмларни бошқариш бўйича амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган, дейилади хабарда.

Машғулотларда фронт чизиғидаги вертолётлар, армия ва ҳарбий транспорт самолётлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг куч ва воситалари иштирок этмоқда. Машғулотлар давомида ҳаво кучлари учувчилари Қирғизистон ва Тожикистон ҳаво кенгликларида парвоз қилмоқда.

Машғулотлар Қозоғистон Қуролли кучлари ҳаво мудофааси кучлари бош қўмондони Даурен Косанов бошчилигида ўтказилмоқда.

«Биз бундай машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб турамиз. Улар дўст мамлакатлар ҳарбий хизматчиларига ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича қўшма вазифаларни бажариш, жанговар экипажларни мувофиқлаштириш бўйича амалий тажриба орттириш, шунингдек, мамлакатларимиз мудофаа қобилиятини ошириш имконини беради», — деди у.

Машғулотларнинг ўзига хос жиҳати давлат чегараси ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жанговар экипажларининг қўшни давлатлар (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) қўмондонлик пунктлари ва бошқарув пунктлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш бўлди.

Бундан ташқари, «Ашик аспан» қўшма машғулотлари доирасида МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизими доирасида қўшинлар душман ҳаво ҳужумларини қайтариш бўйича ўқитилмоқда.

Фото

мудофаа вазирлиги, қозоғистон, ҳарбий машғулот, ҳарбий-ҳаво кучларимудофаа вазирлиги, қозоғистон, ҳарбий машғулот, ҳарбий-ҳаво кучларимудофаа вазирлиги, қозоғистон, ҳарбий машғулот, ҳарбий-ҳаво кучларимудофаа вазирлиги, қозоғистон, ҳарбий машғулот, ҳарбий-ҳаво кучлари