Ўзбекистонлик шахмат усталари 13-сентабрь куни Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг учинчи босқичида ғалаба қозонди.

Эркаклар терма жамоаси вакиллари биринчи даврада Тринидад ва Тобаго вакилларини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Худди шундай ҳисоб иккинчи даврада Миср терма жамоасига қарши ўйинда қайд этилди.

Фото: Uzchess/Telegram

Учинчи босқичда Ўзбекистон терма жамоаси (ўртача рейтинги — 2690, 4-ўрин) Хорватия термасидан (2572 ва 27-ўрин) 3,5:0,5 ҳисобида ўзиб кетди.

Нодирбек Абдусатторов Анте Бркични (ўйин), Жавоҳир Синдаров Леон Ливаикни осонликча мағлуб этди, Шамсиддин Воҳидов эса сўнгги ўйинда Кожула Зденкони ортда қолдирди Нодирбек Яккубоев Саша Мартинович билан тенглашиб олди.

Фото: Uzchess/Telegram

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси (2176, 34-ўрин) мусобақа мезбони Венгрия (2320, 14-ўрин) устидан қийинчилик билан ғалабага эришди — 2,5:1,5.

Маржона Маликова Петра Папп билан дуранг ўйнади, Умида Омонова Жулианна Тербени, Нилуфар Ёқуббоева эса Хоанг Тан Трангга имкониятни бой берди. Уч ўйиндан кейин ҳисоб 1,5:1,5 га тенг бўлди.

Учрашув натижасини 14 ёшли Афруза Ҳамдамова ва 17 ёшли Жока Гаалнинг ўйини ҳал қилди. Баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг венгриялик шахматчи устунликка эга бўлди, бироқ ўзбекистонлик шахматчи аста-секин вазиятни ўз томонига оғдирди ва унинг рақиби ўтказиб юборган пиёдалар ҳисобига ғалабани тортиб олишга муваффақ бўлди.

Уч кунлик ўйин натижаларига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси учинчи, аёллар жамоаси 8-ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Uzchess/TelegramФото: Uzchess/Telegram

Тўртинчи турда эркаклар терма жамоаси ҳам учта ғалабага эришган Вьетнам (2593, 21-ўрин), аёллар терма жамоаси эса Болгария (2355, 12-ўрин) билан ўйнайди.

Олимпиада

10-сентябрь куни Будапештда шахмат бўйича ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган энг йирик жамоавий мусобақа 45-шахмат олимпиадаси бошланди. Турнирда 381 та жамоа иштирок этмоқда, улардан 197 та жамоа очиқ секцияда, 184 таси аёллар чемпионатида.

Жамоалар ҳар икки бўлимда тўрт нафар ўйинчи + битта захира ўйинчиси билан бирга иштирок этади. Мусобақа Швейцария тизими бўйича 11 раундда ўтказилади, вақт назорати 40 та юриш учун 90 дақиқа, қўшимча равишда ўйин тугашига 30 дақиқа қўшилади, бунда ҳар бир юриш учун 30 сония берилади.

Мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоасидан Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббаев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов, аёллар терма жамоасидан Афруза Ҳамдамова, Нилуфар Якуббаева, Умида Омонова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржановалар иштирок этмоқда.

Эркаклар терма жамоаси сардори россиялик, собиқ жаҳон чемпиони, шахматнинг XXI аср фаворитларидан бири Владимир Крамник, аёллар терма жамоаси сардори ҳам россиялик гроссмейстер, шахмат олимпиадасида уч марта ғолиб бўлган Алексей Дреевдир.

«Газета.уз» аввалроқ Ўзбекистон шахматчилари ва уларнинг рақибларининг ушбу турнирдаги имкониятларини таҳлил қилган эди .