Ўзбекистоннинг йирик ва жадал ривожланаётган банкларидан бири Hamkorbank янги логотипини тақдим этмоқда. Бу логотип банкнинг трансформация жараёни ва рақамли даврдаги инновацияларга интилишини ифодалайди. Янги логотип эволюция ва ўзгариб бораётган молиявий муҳитга мослашув рамзи бўлиб, замонавий элементлар ва анъанавий қадриятларни уйғунлаштиради.

Янги логотип замирида замонавийлик ва трансформация

Hamkorbank янги логотипи замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва банкнинг асосий қадриятлари — прогресс, барқарорлик ва ҳамкорликни визуаллаштиришга қаратилган. Ушбу янгиланиш банкнинг рақамли трансформациясинигина эмас, балки глобал ўзгаришларга мослашиб, мижозларга энг янги молиявий ечимларни таклиф қилишга тайёрлигини ҳам акс эттиради.

Асосий элемент: Логотипда ҳаракат ва прогрессни ифода этувчи силлиқ чизиқлар ва геометрик шакллар уйғунлашган. Ҳамкорликни гавдалантирувчирамз янги дизайннинг асосий қисмига айланган.

Ранглар уйғунлиги: палитранинг асосини икки ранг ташкил қилади — тўқ яшил ранг барқарорлик, ишонч ҳамда умидни ифода этса, ёрқин яшил ранг инновациялар, ўсиш ва энергия билан боғлиқ.

Трансформация мақсади

Ребрендинг ва логотипни янгилашнинг асосий мақсади Hamkorbank’нинг ўзгаришлар, рақамли инновациялар ва ривожланишга тайёрлигини намойиш қилишдир. Янги логотип банкнинг ўз мижозларига ўзгариб бораётган бозор шароитида энг яхши хизматларни тақдим этиш учун фаол трансформация жараёнида эканини таъкидлайди.

Hamkorbank банк хизматларини барча тоифадаги мижозлар учун қулай ва осонлаштириш мақсадида Ўзбекистонда молиявий хизматларни рақамлаштириш соҳасида ўз позициясини мустаҳкамлаб, мобил ва онлайн платформаларни ривожлантириб бормоқда.

Брендга таъсир

Янгиланган логотип ва айдентика орқали Hamkorbank мижозлар ва ҳамкорлар кўзида янада замонавий ва инновацион образ яратишни мақсад қилмоқда. Бу брендни ривожлантиришдаги муҳим қадам бўлиб, банкка ички бозорда ўз позициясини мустаҳкамлаш ва халқаро миқёсдаги мавқеини кенгайтириш имконини беради.


Хорижий сармоя иштирокида 1991 йилда ташкил этилган Hamkorbank хусусий ва корпоратив мижозларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатувчи Ўзбекистондаги энг йирик тижорат банкларидан бири ҳисобланади. Банк кредитлаш, депозитлар ва рақамли хизматлар йўналишларини фаол ривожлантириб, бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб мижозлар учун ишончли ҳамкор бўлиб қолмоқда. Банкнинг мақсади замонавий стандартларга жавоб берадиган инновацион молиявий ечимлар соҳасида етакчи бўлишдир. Банкнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб 150 дан ортиқ банк хизматлари офислари мавжуд.

Реклама ҳуқуқлари асосида.