Корея Республикасининг Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида иккинчи марта Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси ташкил қилинди. Унда жами 13 та жамоа, жумладан, АҚШ, Австралия, Ўзбекистон ва Камбоджа давлатларидан 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди.

мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ҳам иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди. Ўтган йилги ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлардан иборат жамоа пешқадамликни қўлдан бой бермаганди.

мудофаа вазирлиги

Мусобақада ҳар бир жамоа тасодифий қуръа ташлаш орқали беллашувга киришди. Ҳар бир жамоа оператив режани ишлаб чиқиш ва миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш, бу орқали бўлинмаларнинг қўшма операциялари учун зарур бўладиган кўникма ва тажриба оширишга муваффақ бўлди.мудофаа вазирлиги

Баҳолаш жараёни иштирокчи гуруҳлар шартлар тўлиқ бажарилгани, «омон қолиш» даражаси, жанговар ҳаракатлар қоидаларига риоя қилингани, жанговар ҳаракатлар тактик вазиятга мос келишини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларини хабардор қилиш орқали ўтказилди.мудофаа вазирлиги

Мусобақада Жанубий Кореянинг биринчи жамоаси иккинчи шринни эгаллаган бўлса, учинчи ўрин АҚШ ва Жанубий Кореянинг иккинчи жамоасига насиб этди.

Видео