Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 15 сентябрь куни вафот этди, дея хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.

Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагокогика институтида таълим олган.

У Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, меҳрибонлик уйи директори лавозимларида ҳам фаолият юритган.

1990 йилларда Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, «Келин салом» ва «Мен излаган қувонч» шеърий китоблари катта эътибор топган. Хусусан, унинг 2011 йилда ёзилган «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» шеъри машҳур.