Самарқанд шаҳрида ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

германия, олаф шольц

Расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:

  • Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
  • «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
  • Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;
  • Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Бундан ташқари, 2024−2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.

германия, олаф шольц

Президент Шавкат Мирзиёев эртага бўлиб ўтадиган Германия ишбилармон доиралари билан учрашув арафасида Ўзбекистонга ташриф чоғида канцлер Олаф Шольцга ҳамроҳлик қилаётган ушбу мамлакат етакчи инвестиция, саноат ва савдо компаниялари вакилларини қутлади.