14 сентябрь куни Бухоро ва Тошкентдаги ўйинлар билан футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати старт олди. Ўзбекистон футзалчилари Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да Нидерландияга қарши майдонга чиқиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар ўйин давомида уч бора ҳисобда ортда қолганига қарамай, якунда Элбек Тўлқинов, Ихтиёр Ропиев ва Ҳусниддин Нишоновнинг голлари эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.

Ушбу учрашувда «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ҳам ишлаб, тарихий учрашув лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.








Маълумот учун, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги навбатдаги учрашувни 17 сентябрь куни «Ҳумо Арена»да Парагвайга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Маълумот учун, Парагвай мусобақа гуруҳ босқичи 1-турида Коста-Рикани 5:2 ҳисобида мағлуб этган.