14−15 сентябрь кунлари Қорақалпоғистондаги ноёб табиий маскан — Борсакелмас ҳудудида (Орол денгизи яқинидаги орол) «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» халқаро экомарафон бўлиб ўтди. У Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда ProRun югуриш мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Экология вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, марафонда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Кения, Того, Судан, Иордания, Испания, Канада, Дания, Беларус, Россия каби 11 давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди.

Иштирокчилар орасида Nike компаниясининг мусулмон аёллар ўртасида югуришни тарғиб қилувчи элчиси Фараҳ Мажид ва Adidas вакили Ғани Сулаймон ҳам бор эди.

Икки кунлик тадбир дастурида ўтов лагерида жойлаштириш, маданий дастур, этно-шоу, Борсакелмас шўрхок ҳудудига саёҳат, 42 км марафон, 21 км ярим марафон ҳамда 5 ва 10 км масофага югуриш ўрин олган.

Ташкилотчилар Борсакелмас марафони ҳар йили ўтказиладиган тадбирга айланишига умид қилмоқда.

Фото

борсакелмас, экология вазирлиги, экомарафон, қорақалпоғистон