Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

германия, олаф шольц, шавкат мирзиёев

Тадбирда Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги парламент давлат котиби Михаэл Келлнер, Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэл Хармс, KNAUF, CLAAS, Mangold Consulting, Gunter Papenburg, Siemens Energy, Linde Group, Aurubis, FALK PORSCHE, Меtsо, Edison technologies, Ernst Klett, Siemens Healthineers, Herrenknecht, DB Engineering & Consulting, Svevind Energy Group, Rhenus, HMS Bergbau, Textima каби етакчи компаниялар ҳамда KfW Development Bank, AKA Bank банкларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

германия, олаф шольц, шавкат мирзиёев

Учрашувда Германиянинг етакчи компания ва банклари билан Саноат ва технологик шериклик бўйича қабул қилинган стратегик дастур доирасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги келишувларга эришилгани учрашувнинг асосий натижаси бўлгани таъкидланди, дейилади хабарда.

германия, олаф шольц, шавкат мирзиёев

«Яшил энергетика», кимё саноати, «яшил водород» ишлаб чиқариш, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва бошқа соҳаларда саноат кооперацияси шерикликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Бундан ташқари, ўта муҳим минерал ресурслар конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, кейинчалик Германия ва учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда Германия компанияларининг иштироки истиқболли йўналиш сифатида кўрсатилди.

германия, олаф шольц, шавкат мирзиёев

Энергетика, транспорт-коммуникация, коммунал ва туризм инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва экология соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ҳамкорликнинг асосий йўналишларига кириши қайд этилди.

Учрашувда Германия бизнесининг Ўзбекистондаги йирик компаниялар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлигига эътибор қаратилди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, энергетика, кимё, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик, тиббиёт ва бошқа соҳаларда янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш кераклиги таъкидланди.

германия, олаф шольц, шавкат мирзиёев

«Учрашувимизни янги форматда ташкил этдик. Ўзбекистон томонидан, асосан, сўнгги йилларда мустаҳкам оёққа туриб олган ва Германия бизнесининг муносиб ҳамкори бўлган хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.

германия, олаф шольц, шавкат мирзиёев

Олаф Шольц Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланаётганини юқори баҳолаб, мавжуд шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади ҳамда Германия ишбилармон доиралари вакилларини қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда дадил иштирок этишга чақирди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда Германия канцлерини қабул қилганди. У ерда Германия ҳукумати раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Томонлар тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб борди. Унда томонлар миграция битимини имзолади. Қолаверса, Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилмоқда. Шавкат Мирзиёев Lufthansa авиакомпанияси билан тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўйишни таклиф қилди.

Учрашув якунида 10 га яқин икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида миграция, муҳим фойдали қазилмалар, транспорт, иқлим ўзгариши ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик битимлари бор.

Шунингдек, Германия канцлери Ўзбекистонни «Биз учун муҳим ҳамкор» дея атади.