Сиёсат

дайжест

«Ўзбекистон — биз учун муҳим ҳамкор» — Германия канцлери

Ўзбекистон Германия учун жуда муҳим ҳамкор, жумладан, яқин келажак учун ҳам, деди Германия канцлери Олаф Шольц. У мамлакатлар ўртасида имзоланган миграция битимини алоҳида қайд этди, шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида қандай масалалар кўтарилганини санади.


дайжест

«Янги формат»: Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц етакчи компания ҳамда банклар вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери Самарқандда етакчи компания ва банклар вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев унда асосан хусусий сектордагилар иштирок этганини айтиб, буни «янги формат» деб атади. «Яшил энергетика», кимё саноати, машинасозлик кабилар устувор йўналиш сифатида кўрилди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Президент у ерда «Марказий Осиё — Германия» иккинчи саммитида қатнашади.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар субсидия ажратилади. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.


дайжест

Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим имзолади

Божхона қўмитаси раиси Акмалхужа Мавлонов ва АҚШнинг Божхона чегара хизмати комиссари Трой Миллер ўртасида битим имзоланди. Ҳужжат ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш кабиларга қарши курашда ҳамкорликни назарда тутади.


дайжест

Августда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорининг фаоллиги пасайди, иккиламчи бозорда нарх бироз ошди

Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди битимлари сони ой давомида 3,5 фоизга, йил давомида эса 20,8 фоизга камайди. Тошкентда иккиламчи уй-жой нархлари икки ойлик пасайишдан кейин ўсишни бошлади. Пойтахтда иккиламчи хонадон нархи ўртача 1 кв метр учун 1128 долларни ташкил қилди.


Жамият

дайжест

Ходимларига куч ишлатган Inbazar кийим дўкони муҳокама мавзусига айланди. Тафсилотлар

Inbazar кийим дўкони ходими бошқа бир ходимни калтаклагач, воқеа жамоатчилик эътиборига тушди. Шундан сўнг дўкон асосчисининг ходимларига хатоси учун куч ишлатгани акс этган видеолари ҳам тарқалди. Раҳбарга нисбатан терговга қадар текширув кетмоқда. Воқеалар ривожи.


дайжест

Тошкентда кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган 3 киши қўлга олинди

Тошкентда 3 эркак фуқароларнинг кўчмас мулкини алдов йўли билан эгаллаб, уни ўзига гаров сифатида расмийлаштирганликда айбланмоқда. Гаров қарз миқдоридан 3−4 баравар кўп бўлган ва қарз олувчиларга келишилганидан камроқ маблағлар берилган. Улар қамоққа олинган.


дайжест

Қашқадарёда «КамАЗ» тиркамаси чиқиб кетиб, 3 та транспортга урилди, бир киши жароҳатланди

Деҳқонобод туманида «КамАЗ»нинг тиркамаси ҳаракат вақтида асосдан чиқиб кетди. Бошқарувсиз қолган тиркама 3 та транспортга урилди. Ҳодисада ҳайдовчилардан бири жароҳатланди.


дайжест

Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахсларнинг реестрини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахсларнинг реестри жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Улар ҳар йиллик фаолияти натижалари бўйича баҳолаб борилади. Илмий танловларда ва буюртмаларни шакллантиришда уларнинг рейтинг баҳолаш натижалари кўрсаткичлари эътиборга олинади.


дайжест

Сотувчига нисбатан майда безорилик содир этган Inbazar ишчилари қамалди

Inbazar кийим дўконининг қоровули сотувчини сўкиб, калтаклагани учун 7 суткага қамалди. Ҳолатни «қолган ходимларга ўрнак бўлиши учун» видеога олган катта менежерга эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


дайжест

«Тошкентдаги дарахтларнинг реестри 2,5 йилда шакллантирилади» — экология вазири

Сентябрь охиридан пойтахтдаги дарахтларнинг реестрини шакллантириш бошланади. Экология вазирига кўра, жараён 2,5 йил давом этади. «Бунга 100 нафар волонтёр жалб этилиб, ҳар бирига планшет берилади. Электрон базага дарахтларнинг тури, ҳолати ва бошқа жиҳатлари киритилади», — деди Азиз Абдуҳакимов.


дайжест

Ҳафта давомида иссиқ ҳарорат сақланиб қолади

Ушбу ҳафтада ҳаво иссиқ ва асосан қуруқ бўлади, кундузи ҳарорат +30 даражагача етади. Сешанба ва пайшанба кунлари айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.


Спорт

дайжест

Фото: Қорақалпоғистоннинг Борсакелмас ҳудудида экомарафон ўтказилди

Қорақалпоғистондаги Борсакелмас шўрхок ҳудудида ўтказилган «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» халқаро экомарафонида 11 та давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди. Улар орасида Nike элчиси Фараҳ Мажид ва Adidas вакили Ғани Сулаймон ҳам бор. Фото.


дайжест

Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси вазиятни ўнгламоқда, аёл шахматчилар эса илк бор мағлубиятга учради

Будапешт шаҳрида ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг бешинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Молдова терма жамоасини мағлуб этди (рақиб жамоа ўтган турда ҳам мағлубиятга учраганди). Аёллар терма жамоаси эса илк мағлубиятини Грузия билан ўйинда қабул қилиб олди.


Жаҳон

дайжест

Марказий Европада кучли сув тошқини юз берди, камида 15 киши ҳалок бўлди

«Борис» бўрони туфайли кучли ёмғирлар Марказий Европада сув тошқинини келтириб чиқарди: камида 15 киши ҳалок бўлди, минглаб уйлар сув остида қолди. Польшада табиий офат режими жорий этилди.


дайжест

АҚШда Трампга қарши янги эҳтимолий суиқасдга уриниш текширилмоқда

АҚШда президентликка номзод Дональд Трамп гольф ўйнаётган гольф клуби яқинида отишма юз берди. Гумонланувчи ҳибсга олинди, ФҚБ собиқ президентга қарши эҳтимолий суиқасдга уринишни текширмоқда. Бу сўнгги икки ой ичидаги мана шундай иккинчи ҳодисадир.


дайжест

«Манипулятив диктаторлар устози» Альберто Фухимори эркин ОАВ билан қандай курашган эди?

11 сентябрь куни 10 йилдан ортиқ вақт давомида Перу президенти бўлган Альберто Фухимори вафот этди. У янги замон диктаторлари ҳақидаги «Манипулятив диктаторлар» китобининг асосий қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. «Газета.uz» мазкур асардаги Фухимори билан боғлиқ парчани тақдим этади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!