Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Департаментнинг Тошкент шаҳри Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро П.Д. ва бошқалар ушланган. Аниқланишича, улар ўзаро тил бириктириб, А.Д. ва Х.Н. исмли фуқароларга Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигига тегишли ер майдони ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратилган 2 гектар ер майдонини 61 000 долларга сотишга келишган. Ер майдони ҳужжатларини танишлари ёрдамида номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Андижон вилоятидаги ҳолатда фуқаро Н.Т. фуқаро А.П.нинг яқин қариндошига Асака тумани «Ёшлар саноат зонаси» ҳудудидан ажратилган 5 сотих ер майдонини гўёки туман ҳокимлигида ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилган. ДХХ ва департамент тадбирида хизмати эвазига 20 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

бош прокуратура департаменти, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ноқонуний ер сотиш, пора бериш, фирибгарлик

Департаментнинг Навоий вилояти Конимех туман булими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш. Б. аукцион савдоси орқали сотиб олган Қизилтепа туманидаги 3 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ яна 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.П.га 15 000 долларига сотишга келишгани аниқланган. У гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ер майдони ҳужжатларини 4000 доллар эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, жами 19 000 долларни олган вақтида қўлга тушган.

бош прокуратура департаменти, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ноқонуний ер сотиш, пора бериш, фирибгарлик

Шунингдек, Хоразм вилоятидаги тадбирда фуқаро Н.А. ушланган. У фуқаро А.Б.нинг ишончига кириб, унга Янгибозор тумани «Халқобод» массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 6 сотих майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилгани маълум бўлган. У бунинг эвазига 1000 доллар ва 17,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.