16 сентябрь куни Будапештда ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг олтинчи турида ўзбекистонлик эркак шахматчилар ғалаба қозонган бўлса, аёллар терма жамоаси дуранг ўйнади.

Эркаклар терма жамоаси вакиллари (ўртача рейтинг — 2690, 4-рақамли) аввалги турларда Тринидад ва Тобаго (3,5:0,5), Миср (3,5:0,5), Хорватия (3,5:0,5) ва Молдова (3,5:0,5) давлатларидан бўлган рақибларини мағлубиятга учратганди. Вьетнамга қарши баҳсда эса ютқазишди (1:3).

Ўзбекистон олтинчи турда Исроил билан тўқнаш келди. Мазкур жамоа Эфиопия, Албания, Колумбияни мағлуб этиб, Ирландия ва Мўғулистон билан дуранг ўйнаганди.

шахмат, шахмат олимпиадаси

Нодирбек Абдусатторов ўйин бошида бироз устунлик қилиб турган Максим Родштейнни (партия) мағлуб этди, Нодирбек Якуббаев Идо Горштейн билан муаммосиз баҳслашди.

Шамсиддин Воҳидов Иля Смирин билан дуранг ўйнади ва ўз устунлигини қўлдан бой бериб, рақибининг хатосидан фойдаланолмади. Жавоҳир Синдаров эса баҳсда хато қилиб, Тамир Набатига таслим бўлишга қарор қилди. Якуний ҳисоб 2,5:1,5 Ўзбекистон фойдасига.

шахмат, шахмат олимпиадаси

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси (рейтинг — 2176, 34-рақамли) сўнгги икки учрашувда рейтинги юқорироқ бўлган рақиблар — Венгрия (2320, 14) ва Болгария (2355, 12) устидан ғалаба қозонди. Улар бешинчи турда турнир фаворитларидан бири бўлган Грузия терма жамоасига (2462, 2-ўрин) имкониятни бой берди (1,5:2,5).

Олтинчи турда аёл шахматчилар Голландия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Афруза Ҳамдамова Элин Руберс билан, Нилуфар Якуббаева Пенг Жаоқин билан дуранг ўйнади.

Умида Омонова Махтелд Ван Форестга имкониятни бой бериб, турнирдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Нодира Нодиржонова Анна-Мая Казарянни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб 2:2.

шахмат, шахмат олимпиадаси

Айни пайтда аёллар ўртасида фақат Ҳиндистон терма жамоаси 12 очкодан 12 очкога эга. 9 очко билан Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16-ўринга тушиб кетди, аммо олдинда ҳали 5 тур бор.

Эркаклар ўртасида Ҳиндистон 100 фоиз натижага эга бўлиб турибди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 10 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди.

17 сентябрь шахматчилар учун дам олиш куни бўлади. 18 сентябрь куни бўлиб ўтадиган еттинчи турда эркаклар терма жамоаси Украина билан, аёллар терма жамоаси Греция билан баҳс олиб боради.

шахмат, шахмат олимпиадаси

Олимпиада

10 сентябрь куни Будапештда икки йилда бир марта ўтказиладиган энг йирик жамоавий шахмат турнири — 45-шахмат олимпиадаси бошланди. Турнирда 381 та жамоа иштирок этади, улардан 197 таси очиқ секцияда, 184 таси аёллар чемпионатида.

Жамоалар ҳар икки секцияда тўртта ўйинчи + битта ўринбосардан иборат. Мусобақа Швейцария тизими бўйича 11 раундда ўтказилади, вақт назорати 40 та юриш учун 90 дақиқа, ўйин тугашигача 30 дақиқа қўшилади, ҳар бир юриш учун биринчисидан бошлаб +30 сония.

Мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоасидан Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов, аёллар терма жамоасидан Афруза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржонова иштирок этмоқда.

Эркаклар терма жамоаси мураббийи россиялик Владимир Крамник — собиқ жаҳон чемпиони, шахматнинг XXI асрдаги тимсолларидан бири, аёллар жамоасига эса шахмат олимпиадасида уч марта ғолиб чиққан россиялик гроссмейстер Алексей Дреев мураббийлик қилади.

«Газета.uz» аввалроқ Ўзбекистон шахматчилари ва уларнинг рақибларининг ушбу турнирдаги имкониятларини таҳлил қилган эди (мақола рус тилида).