Сиёсат

дайжест

«Ўзбекистон Германия ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдор» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Германия» саммитида минтақа ва Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик концепциясини қабул қилиш, Европа билан транспорт йўлакларини ривожлантириш, энергетика бўйича мулоқотни йўлга қўйиш кабиларни таклиф қилди.


Иқтисодиёт

дайжест

«Германия Ўзбекистондан 800 нафар ҳамшираларни қабул қилмоқда, улардаги иш ҳақи камида 2200 евро» — бандлик вазири

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ўзбекистон ва Германия темир йўл транспорти, автобуслар учун ҳайдовчиларни, шунингдек, ҳамшираларни тайёрлаб беришга келишиб олгани ҳақида сўзлади. Унинг таъкидлашича, бу йил Германияга 800 нафар ўзбекистонлик ҳамширалар юборилмоқда, уларнинг иш ҳақи камида 2200 евродир.


дайжест

Ўзбекистонда август ойида электромобиллар савдоси 2 баравар камайди

Август ойида енгил электромобиллар бозорида сотувлар ҳажми 1,7 минг донани ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан деярли икки баравар кам. Умумий пасайишнинг 90 фоиздан ортиғи пойтахт улушига тўғри келди, Тошкентда сотувлар 66 фоизга камайди. Умумий автомобиль бозорида йиллик пасайиш давом этмоқда.


дайжест

23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.


дайжест

USAID Ўзбекистон иқтисодиётининг тўртта тармоғидаги лойиҳаларга грантлар ажратади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги тўқимачилик, туризм, яшил иқтисодиёт ва АКТ соҳаларидаги лойиҳаларни грантлар билан қўллаб-қувватлайди. Хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда истеъмолчилар алоқа компаниялари сифати ва ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда

Республика бўйлаб истеъмолчилар Uzmobile, Ucell, Mobiuz, Beeline ва Humans алоқа компаниялари сифати ҳамда ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда, дея маълум қилди Рақобат қўмитаси. Идора ўрганишлар ўтказиб, фуқароларнинг 8 ой давомидаги 91,5 млн сўмга яқин маблағини қайта ҳисоб-китоб қилган.


дайжест

Ўзбекистонга оқ товус ва қирғовулларни ноқонуний олиб кираётган фуқаро тўхтатиб қолинди

«Ғишткўприк» чегара постида 22 дона қирғовул ва 5 дона Ҳиндистон оқ товусини тегишли ҳужжатларсиз олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди. Қушлар ҳолатга аниқлик киритилгунча Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.


дайжест

Сўровнома: Раҳбарнинг ходимга зўравонлиги ҳақида одамлар нима дейди?

«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида бўлиб, ишхонада ходимини калтаклаган ё унга қўполлик қилган раҳбарлар борасида одамлар фикри билан қизиқди. Улардан шундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши ва муштумзўр масъулларнинг устидан шикоят қилишга қанчалик тайёрлиги ҳақида сўради.


дайжест

Ўзбекистонда чорва ҳайвонларини идентификация қилиш режалаштирилмоқда

Депутатлар чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш кўзда тутилган қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан ҳайвонларни ҳисобини юритиш, ҳайвонларнинг насли билан боғлиқ ва уларнинг соғлиги тўғрисидаги ягона электрон тизим яратилиши белгиланмоқда.


дайжест

Контрафакт Imudon дорисини ишлаб чиқарган корхона жаримага тортилди

Anestpharma компанияси контрафакт Nest Imudon дори воситасини ишлаб чиқаргани аниқланди. Унинг номи ва қадоқланиши асл Imudon`га ўхшайди. Аввалроқ компания сохта Magne B6 ишлаб чиқаргани учун жавобгарликка тортилганди.


дайжест

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди

Урганчлик 41 ёшли шахс келгусида сотиш мақсадида ўз уйида 2,9 млрд сўмлик 64 452 дона ноқонуний дори воситаларни сақлаб келгани маълум бўлди. Ҳозирда фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда. Унинг айби тасдиқланса, фуқаро 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


дайжест

Сирдарёда чиқинди ташиш хизмати аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисоблагани аниқланди

Сирдарё вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи «Тоза ҳудуд» корхонаси салкам 150 минг истеъмолчига нисбатан 528,6 млн сўм миқдорида ортиқча тўловлар ҳисоблагани аниқланди. Корхонага нисбатан иш қўзғатилди.


дайжест

Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида меморандум имзолади

Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Қайд этилишича, ушбу ҳужжат геология-қидирув ва юқори қийматли маҳсулотлар занжирини яратиш йўлида икки давлат мулоқотини давом эттиришда муҳим қадамдир.


дайжест

Омбудсманга қўйилган олий маълумот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда

Омбудсман лавозими номзодига қўйиладиган юксак ахлоқий сифатларга, олий маълумотга, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага эга бўлиш ҳақидаги талаблар бекор қилинмоқда. Депутатлар ушбу норма акс этган қонунни қабул қилди.


дайжест

Маълумотларнинг нафақат ҳукумат, балки жамият учун ҳам очиқ бўлиши жуда муҳим — Феликс Элверт

Висконсин университети профессори Феликс Элверт «Газета.uz»га берган интервьюсида оила динамикаси, демография, маълумотлар очиқлиги масаласи бўйича ўз фикрларини билдирди. «Биз каби тадқиқотчилар Ўзбекистонга келиб, охир-оқибат Франция ҳақида тадқиқот қилишга мажбур бўлишини истамаймиз», дейди у.


дайжест

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида ЙТҲ юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ухлаб қолган

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси катта тезликда темир тўсиққа бориб урилди. ИИББнинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган. Камералар йўқлиги ҳақидаги хабарларга жавобан кўчада кўчма радарлардан фойдаланилаётгани айтилди.


дайжест

Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисми 18 кунга ёпилади

Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари билан кесишмалари оралиғида ерости кабель тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилади. Шу сабаб 18 сентябрдан 5 октябрга қадар ушбу ҳудуд автомобиллар учун ёпилади.


Спорт

дайжест

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик эркаклар жамоаси яна ютди, аёллар дуранг ўйнади

Будапештдаги Олимпиаданинг олтинчи турида шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроилни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди. Энди улар Украинага қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Голландия билан дуранг ўйнади.


Жаҳон

дайжест

Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 млн кишига етди — WSJ

Россия ва Украина ўртасидаги 2,5 йиллик кенг масштабли уруш давомида фронтда ҳалок бўлган ёки яраланганлар сони миллион кишига етди, деб маълум қилди The Wall Street Journal.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!