️Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади, деб хабар берди «Тошкент шаҳри электр тармоқлари».

Қайд этилишича, «истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таминлаш мақсадида» Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВт. ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабли 18 сентябрдан 5 октябрга қадар Бобур кўчасининг ушбу қисми автотранспорт воситалари учун ёпилади.

Ташкилот ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.