Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида Парагвайга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақанинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини сезиларли пасайтириб юборди. Жамоа 1-турда Нидерландияга қарши ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Мусобақа мезбони курашни гуруҳ босқичидаёқ якунламаслиги учун энди 20 сентябрь, жума куни «Ҳумо Арена»да Коста-Рикани мағлуб этиши шарт, шунингдек, бошқа жамоаларнинг ўйинлари натижаларини ҳам кутишига тўғри келади.

«Ҳумо Арена»да 17 сентябрь куни бўлиб ўтган ва ўзбек футзалчилари учун, қайсидир маънода, фожиага айланган ўйин лаҳзаларини «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф кадрларга муҳрлади.