Тармоқларда ёки танишлар орқали иш жараёнида ходимини калтаклаган ё унга қўполлик қилган раҳбарлар ҳақида эшитиб турамиз. Бундай пайтларда айб ким томонда бўлишидан қатъи назар, ҳолатга қонуний баҳо берилиши зарур, муштумзўрлик билан эмас.

Аммо одамлар шундай вазиятга дуч келганида қандай ҳаракат қилиш кераклигини биладими? Ўз ҳуқуқларини талаб қилишга, зўравон ва муштумзўр масъулларнинг устидан шикоят қилишга қанчалик тайёр? «Газета.uz» пойтахтнинг айрим ҳудудларида бўлиб, ушбу мавзу бўйича одамлар фикри билан қизиқди.

Айрим респондентлар бундай ҳолат ўзлари билан ҳам содир бўлганини, бироқ чора кўриш учун ҳеч қаерга шикоят қилмаганини айтди. Баъзилар ходим ва раҳбар ўртасида муносабатлар тўғри йўлга қўйилмаслиги бунга сабабчи бўлишини билдирди. Жавоблар билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин: