16 сентябрь, душанба куни эрталаб Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомобили катта тезликда йўл четидаги темир тўсиққа бориб урилди. Зарба оқибатида машина учинчи қатордаги бошқа машинанинг орқа қисмига тўқнашди, ҳайдовчи эса ён ойнадан учиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видеорегистратор тасвирлари тарқалди.

Шу куни кучқурун пойтахт ИИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «бошқарувни йўқотган» 33 ёшли ҳайдовчи жароҳат олганини маълум қилди. Бошқарма ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга, тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликка чақирди.

«Газета.uz» изоҳ олиш учун боғланган Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати дастлабки текширув маълумотларига кўра, Cobalt ҳайдовчиси рулда ухлаб қолганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда илгари кўчада тезликни кўрсатувчи камералар бўлгани, аммо сўнгги пайтларда йўқолиб қолгани ҳақидаги хабарларга ҳам муносабат билдирилди. «Баъзида шундай бўладики, энг ўнг қаторда 60 км/соат тезликда кетаётган бўласан, орқангдан эса кимдир милтиллатади», — деб ёзди Kurbanoff.net канали муаллифи Шуҳрат Қурбонов.

«Йўлларга камераларни, биринчи навбатда, тезликни ўлчайдиганларини қайтариш керак. Мен светофорда қаторлар билан тўқнашувларни қайд қилувчи камераларнинг аҳамиятини билмайман, балки улар ҳам керакдир, лекин тезликни ўлчаш камералари жуда муҳим, айниқса бундай тўғри ва текис йўлларда», — деди у.

ИИББнинг маълум қилишича, ҳайдовчилар маълум нуқталарни ўрганиб олмаслиги учун ушбу кўчада кўчма радарлар қўлланмоқда. Мобил радарлар кечаю-кундуз ишлайди, уларнинг жойлашуви вақти-вақти билан ўзгариб туради, дея таъкидлади бошқарма.