Тошкент шаҳрида 12 та автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинча ўзгарди, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Аввал хабар берилганидек, 18 сентябрдан 5 октябргача Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари орасидаги қисмида 110 кВт. ли ерости электр кабелларини ўтказиш ишлари олиб борилади.

автобус, автобуслар ҳаракати, тошкент, транспорт вазирлиги, жамоат транспорти

Шу сабабли 2, 11, 12, 40, 45, 47, 67, 77, 80, 94, 106, 140-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати юқоридаги суратда кўрсатилган чизма асосида ташкил этилади.

«Ушбу йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг қатнов ва оралиқ вақтлари белгиланган вақтдан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин», — дея огоҳлантирди вазирлик.