Иқтисодиёт

дайжест

Пахта сотиб олиш бўйича шартнома шартлари фермерлар зарарига қайта кўриб чиқилиши мумкин. Тафсилотлар

Ҳукумат фермерлар ва кластерлар томонидан пахта сотиш бўйича шартномалар тузадиган пахта хомашёсининг бошланғич нархларига оид қарорни имзолади. Ҳужжат пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилари орасида саволлар туғдирди. Иқтисодчи ва блогерлар янги қоидалар фермерлар зарарига қабул қилинганини айтмоқда.


дайжест

Учта банкнинг 148 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғуллангани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Микрокредитбанк», «Бизнесни ривожлантириш банки» ва «Туронбанк»даги 148 нафар ходим 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилаётганини аниқлади. Ходимларга огоҳлантириш хатлари берилмоқда. Аввалроқ агентлик 6 та вазирликда ҳам шундай ҳолатларни аниқланганди.


дайжест

Ўзбекистонлик кара ҳайдовчилари Словакияга ишга таклиф қилинмоқда

Словакия ўзбекистонлик кара ҳайдовчиларини ойлик маоши 1200−1500 доллар бўлган ишга таклиф қилмоқда. Номзодлар 45 ёшгача, «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши ҳамда рус тилини билиши керак.


дайжест

Рақобат қўмитаси Vodiy Sanoat Faxri корхонасини пахта толаси сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйганликда айблади

Рақобат қўмитаси Андижон бошқармаси Vodiy Sanoat Faxri МЧЖ 42,5 млрд сўмлик пахта толасини биржага қўймай, тўғридан-тўғри шартнома имзолаганини аниқлади. Корхона, шунингдек, нархларни биржа котировкаларига нисбатан арзон қўллаб, нарх манипуляцияси содир этган. Унга нисбатан тегишли чора кўрилди.


Жамият

дайжест

Расман: М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлди

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, президент реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олиб турибди.


дайжест

М-25 конидан яна водород сульфид сизиб чиқди. 4 киши ҳалок бўлгани маълум, жароҳатланганлар бор

Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидан яна водород сульфид чиқди. Маълум бўлишича, 4 киши ҳалок бўлган (расмий хабарга кўра, 2 киши) ва жароҳатланганлар ҳам бор. Кечки пайт Бойсунда Фавқулодда вазиятлар ва Энергетика вазирликлари раҳбарлари брифинг ўтказиши кутилмоқда.


дайжест

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархлари белгиланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарори билан вино, коньяк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг минимал сотиш нархлари белгиланди.


дайжест

Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин чиқди (видео)

Олмазор туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Жараён пойтахт ФВБ бошлиғи назоратида салкам 1,5 соатда бартараф этилди.


дайжест

Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди

Чоршанба куни соат 10:00 дан Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди. Йўлда табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилмоқда.


дайжест

Сурхондарёда Nexia ва «Жигули» тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Сариосиё туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар бошқарувидаги Nexia 2 ва «Жигули» машиналари тўқнашди. Оқибатда 3 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган йўловчилар шифохонага мурожаат қилган.


дайжест

Қашқадарёда айиқ отиб ўлдирилиши бўйича жиноят иши натижаси нима бўлди? Вазирлик жавоби

Чироқчи туманида қишлоқлардан бирига адашиб келиб қолган қўнғир айиқни расмийлар «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирганди. Эковазирлик масъули ҳайвоннинг ўлдирилиши бўйича терговда жиноят аломатлари аниқланмагани ва иш тегишли моддалар билан ёпилганини маълум қилди.


дайжест

Урганч давлат университети ўтказган тендерда қонун бузилиши аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университети талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича ўтказган тендер савдолари қонунга зид деб топилди. Университет объектнинг тоифасини нотўғри белгилаши оқибатида бошқа вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг тендерда иштирок этиши чекланган.


дайжест

Тошкентда 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб транспортлар учун ёпилганди. Шу муносабат билан жами 12 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Уларнинг қатнов ва оралиқ вақти узайиши мумкин, деб огоҳлантирди Транспорт вазирлиги.


Жаҳон

дайжест

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» аъзолари орасида юз берган оммавий портлашда 3000 га яқин киши жароҳатланди

17 сентябрь куни бутун Ливанда бир вақтнинг ўзида «Ҳизбуллоҳ» аъзолари фойдаланган пейжерлар портлади. Камида тўққиз киши ҳалок бўлди, уч мингга яқин киши яраланди. Гуруҳ содир бўлган воқеаларда Исроилни айблади.


дайжест

Норвегия электромобиллар сони бензинли автомобиллар сонидан ошган илк давлат бўлди

Норвегияда электромобиллар сони (754,3 мингдан зиёд) биринчи марта бензинли автомобиллар сонидан ошиб кетди. Сотув ва чиқинди солиқларидан озод қилиш, автотураргоҳ тўловларини камайтириш ва электромобиллар учун автобус йўлакларидан фойдаланишга рухсат берилиши бунга туртки бўлгани қайд этилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!