Наманган шаҳрида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда M-s. МЧЖ раҳбари Б.Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Лола маҳалласи ҳудудидаги омборхонада дори воситалари сақлаб келган. Ушбу дориларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган бўлиб, давлат реестрида ҳам қайд этилмаган.

дорилар, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, наманган

Умумий баҳоси 828,1 миллион сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Улар «Наманган дори-дармон» АЖга қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилди.

дорилар, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, наманган

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.