18 сентябрь тонгида Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Пойтахт ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Унга кўра, соат 07:28 да Уста Ширин кўчасидаги ёнғин хабари келиб тушган. Қутқарув экипажлари ёнғинни 07:58 да қуршаб олган, соат 08:56 да батамом ўчирган. Жараён шаҳар ФВБ бошлиғи Мухтор Муҳитдинов назоратида амалга оширилди, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва вафот этганлар йўқлиги маълум қилинди. Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.