Mobiuz мобил оператори Марказий Осиё ахборот технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири — ICT Wеек 2024 ҳафталигининг анъанавий иштирокчиси ҳисобланади. Унинг доирасида ўтказилаётган ICT Expo кўргазмаси илғор ечимларни намойиш этиш ва соҳа иштирокчилари ўртасида тажриба алмашиш учун ноёб платформадир.

Mobiuz ўз стендида янги 5G Calling ва VoWiFi технологияларини намойиш этмоқда.

mobiuz, реклама

5G Calling — бу интерактив қўнғироқлар. У бевосита қўнғироқ пайтида интерактив интерфейсдан фойдаланиш имкониятини беради. Ушбу технология меҳмонхоналарга олдиндан буюртма бериш мисолида намойиш этилмоқда, унинг ёрдамида қандай қилиб бир дақиқада дунёнинг исталган меҳмонхонасида хонани олдиндан банд қилиш мумкинлиги кўрсатилмоқда. Хизмат имкониятлари чекланмаган ва уни бизнеснинг ҳар қандай соҳасида фойдаланиш учун мослаштириш мумкин.

Mobiuz`нинг бу йилги асосий янгилиги VoWiFi бўлиб, у оператор томонидан жорий йилнинг 24 августида илк бор тижорат мақсадида ишга туширилган. Кўргазмада компания мутахассислари меҳмонларга Wi-Fi тармоқлари орқали қўнғироқлар ва SMS-хабарлардан қандай қилиб максимал даражада самарали фойдаланиш ҳақида батафсил тушунтириш бермоқда ва намойиш этмоқда.

mobiuz, реклама

Mobiuz стендининг алоҳида кўнгилочар зонасида MobiGames (мобил ўйинлар), MobiCinema (телевидение ва кино), MobiMusic (мусиқа) каби маҳсулотлар ва хизматлар экотизими тақдим этилган.

Хусусан, яқинда компания турли жанрлардаги онлайн ўйинларни ўз ичига олувчи MobiGames кўнгилочар хизматини ишга туширди. Улар орасида машҳур «Ойга шар» (Balloon to the Moon) асари асосида Mobiuz абонентлари учун махсус яратилган ўйин — MobiMoon ҳам бор. Стендда уни ўйнаш ва брендланган совғаларни ютиб олиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, стендда компаниянинг жорий йилда ишга туширилган тариф режалари ва 100 фоизгача чегирмага эга чиройли рақамлари тақдим этилган. Ҳар бир ташриф буюрувчи ўзи учун энг мақбул ечимни — чексиз қўнғироқлар, турли ҳажмдаги интернет ёки махсус таклифларни топиши мумкин. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан келган ҳар ким (шу жумладан, чет эл фуқаролари) операторга уланиши мумкин.

mobiuz, реклама

Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар Mobiuz`нинг махсус сюрпризига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.

Mobiuz барчани ICT Expo 2024`даги стендига таклиф қилмоқда. Бу ерда хизматларнинг афзалликларига шахсан ишонч ҳосил қилиш ва оператор алоқа соҳаси келажагида ўз ўрнини қандай шакллантириши ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мумкин. Компания мутахассислари барча саволларга жавоб бериш ва технологиялар кундалик ҳаётни қандай яхшилашини намойиш этишдан мамнун бўладилар.

Кўргазмадан жонли эфирлар ва Reels`ларни Mobiuz Instagram саҳифасида томоша қилиш мумкин.

Манзил: Мирзо Улуғбек т-ни, Миллий боғ кўч., 1-уй.

Google харитасидаги жойлашув. Yandex харитасидаги жойлашув.

Реклама ҳуқуқлари асосида.