Германия Ўзбекистон Республикасининг муҳим стратегик, инвестиция ва савдо ҳамкорларидан биридир. Германия федерал канцлери Олаф Шольцнинг 2024 йил 15−16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг яна бир тасдиғи бўлди.

Ташриф доирасида 16 сентябрь куни Самарқандда икки мамлакат раҳбарларининг Германия ва Ўзбекистоннинг етакчи компаниялари ва банклари вакиллари иштирокида қўшма учрашуви бўлиб ўтди, унда ҳамкорлик муносабатлари ва бизнес ташаббусларини янада кенгайтиришга қаратилган салмоқли икки томонлама келишувлар пакети имзоланди.

Ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ («Ўзмиллийбанк») ва Германиянинг AKA Bank`и банки ўртасида 100 миллион евро миқдорида кредит линиясини жалб қилиш тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши бўлди.

Мазкур келишув Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этган ҳолда, мамлакатнинг турли соҳаларда кичик ва ўрта бизнесга қўшма кўмак кўрсатишни назарда тутади, бу эса янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга ёрдам беради.

Кредит линияси, шунингдек, иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги лойиҳаларни, масалан:

  • тўқимачилик саноати;
  • хизмат кўрсатиш соҳаси;
  • туризм;
  • кончилик ва металлургия саноати;
  • муқобил энергетикани молиялаштиришга ҳам йўналтирилади.

Бундан ташқари, ушбу келишув икки мамлакат етакчилари томонидан қабул қилинган 2024−2026 йилларга мўлжалланган Технологик ҳамкорлик ва саноат кооперацияси дастурини амалга оширишга хизмат қилади. Мазкур дастур Ўзбекистон миллий иқтисодиётини ривожлантириш, унинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, инвестиция ва инновация муҳитини яхшилашга қаратилган.

Имзоланган келишув Ўзбекистоннинг нафақат Германия, балки Европанинг бошқа мамлакатлари билан ҳам савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ҳамда ривожланишнинг янги истиқболларини очиш учун қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилади.

AКA Bank 1952 йилда Европанинг етакчи банкларидан бири консорсциуми томонидан ташкил этилган ихтисослашган молия институти бўлиб, унинг асосий мақсади — савдони ривожлантириш ва Европа товарлари ва хизматларини халқаро бозорларга экспорт қилишни молиялаштиришга қаратилган.

AКA Bank мослашувчанлиги, ҳамкорларга содиқлиги ва лойиҳаларни кенг соҳаларда молиялаштириши билан ажралиб турадиган Германиянинг етакчи молия институтларидан бири ҳисобланади.

2023 йил якуни бўйича AКA Bank капитали 314,6 миллион долларни, активлари эса 4,3 миллиард долларни ташкил этган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.