Хабар тўлдирилди: «Қамчиқавтойўл» орадан бир соат ўтиб довонда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланаётганини билдирди.
18 сентябрь куни соат 10:00 дан Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Қайд этилишича, довон А-373 автомобиль йўлининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ёпилган. Ҳудудда бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади.