Словакия кара ҳайдовчиларини 1200 доллардан бошланадиган ишга таклиф этмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳозирда мамлакатдаги ишларга 320 нафар кара (юкларни юклаш ва тушириш учун мўлжалланган транспорт воситаси) ҳайдовчиларидан аризалар қабул қилинмоқда.

Ойлик маош 1200−1500 долларни ташкил этади. Бунда дастлабки икки ой синов даврида 900 доллардан берилади. Номзодлар 45 ёшгача, «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши ҳамда рус тилини билиши керак.

Бундан ташқари, улардан кара ҳайдаш имтиҳонидан ўтиш талаб қилинади. Турар жой, тушлик ва транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Мазкур бўш иш ўринлари учун номзодлар мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари керак. Батафсил маълумотни 71 200 86 00 телефон рақами орқали олиш мумкин.