Сиёсат

дайжест

«Сунъий кооперативлар вазирлиги». Қуйи палата спикери кооперативлар тўғрисидаги қонундаги нормага қарши чиқди

Депутатлар фермерлар бирлашиб, ҳамкорликда фаолият олиб борадиган қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Улар ҳужжатга кооперативларнинг уюшмаларга мажбурий аъзолигини қўшишга уринди, бироқ Қуйи палата спикери қарши чиқди: «Буларнинг устидан тайёр вазирлик ташкил қиляпсизлар».


дайжест

Ўзбекистон Исроилдан қўшинларини Фаластиндан олиб чиқишни талаб қилувчи БМТ резолюциясини ёқлади

Ўзбекистон 124 та давлат қаторида БМТ Бош ассамблеясининг Исроилдан ўз кучларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади.


дайжест

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Нодир Ганиев Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди. Президент Тошкент ва Париж ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини «юксак баҳолади».


дайжест

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги миграция келишуви нималарни назарда тутади? Тафсилотлар

Ўзбекистон ва Германия малакали мутахассислар кириши ва ноқонуний мигрантларни чиқариб юборишни осонлаштирадиган битим имзолади. Ҳужжат хорижликларни учинчи давлатга қайтариш учун транзит имкониятини ҳам назарда тутади. ОАВлар афғонларни Тошкент орқали депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида ёзганди.


дайжест

Олти йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига 2,5 млрд долларлик халқаро инвестиция ва грантлар жалб этилди

Бош вазир Абулла Ариповга кўра, Ўзбекистон 2017−2023 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига халқаро молия институтларидан 2,5 млрд доллар инвестиция ва грант маблағларини жалб этган. У, шунингдек, 2030 йилгача озиқ-овқат ишлаб чиқаришни 2 баробар кўпайтириш режалари ҳақида гапирди.


Иқтисодиёт

дайжест

Солиқ қўмитаси «тўловлар»ни жўнатишдаги муаммоларга изоҳ берди

Интернетда тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар бўлаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Солиқ қўмитаси буни айрим банклар огоҳлантирмасдан янги ахборот тизимларига ўтгани билан изоҳлади. Банкларга огоҳлантиришлар юборилди.


дайжест

Inbazar дўконларида 1 эмас, 44 нафар ходим расман ишлаяпти — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси Inbazar дўконларида ишлайдиган ходимларнинг фақат 1 нафари расмий равишда ишлаётганини рад этди. Қўмитанинг қайд этишича, мазкур савдо бренди остидаги 3 та тадбиркорлик субъектида жами 44 нафар ходим расман ишлаяпти.


дайжест

Ўзбекистонда жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади

Президент фармони билан 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда жамоат транспорти ва шаҳар атрофи поездларида ташиш учун ҚҚС (12 фоиз) бўйича берилган имтиёзлар ва бошқа солиқ имтиёзлари бекор қилинади.


дайжест

ОТБ Ўзбекистонда микрокорхоналарни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар ажратади. Дастур банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарни ривожлантиришни назарда тутади.


дайжест

Энди янги солиқ имтиёзлари кейинги йил бошидан жорий этилади

Ўзбекистонда янги солиқ имтиёзларини жорий этиш тартиби ўзгаради. 2025 йилдан бошлаб улар жорий қилинган пайтдан бошлаб эмас, балки кейинги йилнинг бошида кучга киради. Экспортчилар ва Hyatt International учун фойда солиғи имтиёзлари ҳам бекор қилинмоқда.


дайжест

«Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган ҳолда ривожлантириш» — президент

Президент қишлоқ хўжалигидаги режаларга оид тақдимотда уруғ импортида рақобат муҳитини яратиш, пахта етиштириш агротехникасини ривожлантириш кераклигини айтди. «Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган, БМТнинг энг яхши тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда ривожлантириш», — таъкидлади у.


Жамият

дайжест

Нурмат Атабеков: Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ

Нурмат Атабеков Ўзбекистонда коронавируснинг янги XEC штамми қайд этилмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи, ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Мутахассис коронавирусга ЎРВИ ва гриппдек муносабатда бўлиш вақти келганини таъкидлади.


дайжест

Кондаги авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларини пудратчи ташкилот қарамоғига олади — энергетика вазири

Бойсундаги М-25 конидаги авария оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари пудратчи ташкилот қарамоғига олинади, дея маълум қилди энергетика вазири. Бундан ташқари, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олган.


дайжест

Бухорода ўзганинг ерини олиб бериш эвазига фуқародан 3000 доллар пора олган кадастрчи ушланди

Бухорода Кадастрлар палатаси туман филиали етакчи муҳандиси қўлга олинди. У фуқародан бошқа тадбиркорга тегишли ерни рўйхатдан ўтказиб бериш учун 3000 доллар олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларининг 15 фоизга оширилиши маъқулланди.


дайжест

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 63-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона юқорилаб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Унинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси 0,79 ни, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар орасидаги кўрсаткичи эса 0,76 ни ташкил этди.


Маданият

дайжест

Тошкентда Destination: Tashkent фильм ва дискурс фестивали бўлиб ўтади

26−29 сентябрь кунлари Тошкентда Destination: Tashkent кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурда тарихий фильмлар ва Марказий Осиё режиссёрларининг замонавий асарлари намойиш этилади.


Спорт

дайжест

Шахмат олимпиадасида ўзбекистонлик эркаклар Украинани, аёллар эса Грецияни мағлуб этди

Шахмат олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Украинани мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди. Аёллар терма жамоаси Грецияни мағлуб этди. Энди улар жамоасида ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бўлган АҚШга қарши баҳс олиб боради.


дайжест

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 1 поғона кўтарилиб, 60-ўринга чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида яна 1 поғона юқорилаб, 60-ўринни эгаллади. Жамоа сентябрдаги 2 та ўйинда ғалаба қозонди.


Жаҳон

дайжест

2050 йилгача супербактерия сабабли 39 млн дан ортиқ одам ўлиши мумкин — тадқиқот

Антибиотикларга чидамли бактериялар келтириб чиқарадиган инфекциялар 2050 йилга келиб 39 миллиондан ортиқ одамни ўлдириши мумкин. Айниқса, кексалар супербактерияларга заиф бўлади.


дайжест

Ливанда янги портлашлар серияси юз берди

Ливанда «Ҳизбуллоҳ» фойдаланадиган портатив рацияларни портлатиш бошланди. Камида 14 киши ҳалок бўлди, 450 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бир кун олдин бутун мамлакат бўйлаб гуруҳ аъзоларининг пейжерлари бир вақтнинг ўзида портлаганди.


дайжест

АҚШ Федерал захира тизими 2020 йилдан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди

АҚШ Федерал захира тизими тўрт йил ичида биринчи марта асосий фоиз ставкасини пасайтирди. Ушбу қарорни регулятор юқори инфляция даражаси ортда қолганига ишонч ҳосил қилингани билан изоҳлади. Бу Ўзбекистонга қарз маблағларини пастроқ фоиз ставкасида жалб қилиш имконини беради.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!