26−29 сентябрь кунлари Тошкентда Destination: Tashkent кинофестивали бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари — Берлиндаги Жаҳог маданияти уйи (HKW) ва Ўзбекистон Гёте институти.

Фестиваль дастуридан Тошкентдаги Африка, Осиё ва Лотин Америкаси киноларининг Тошкент фестивали (1968−1988) тарихий фильмлари, Марказий Осиё режиссёрларининг замонавий асарлари намойиши, шунингдек, мунозаралар, маданий тадбирлар ва кино жамоатчилиги билан учрашувлар ўрин олган.

Фестивал доирасида 20 сентябрь куни «Илҳом» театрида Destination: Tashkent архив кўргазмаси очилади. Кўргазма Тошкент кинофестивалининг тарихи ҳақида ҳикоя қилади ва 14 октябрга қадар давом этади. Ташриф буюрувчилар Ўзбекистон Кинофотофото ҳужжатлар миллий архивидан олинган фотосуратлар, шунингдек, фестивал тарихига оид артефактлар ва архив киноматериаллари билан танишиши мумкин.

Асосий тадбирлар Гёте институти, MOC Hub ва Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Фестивал дастури

26 сентябрь, Гёте институти

  • 18:30 — Тантанали очилиш;
  • 19:30 — Фильм намойиши ва режиссёр Али Хамраев ва HKW киноижодиёти куратори Cан Сунгу билан суҳбат.

27 сентябрь, MOC Hub

  • 10:30 — Тадқиқотчи Елена Разгалованинг Тошкент кинофестивали ва таржима амалиёти ҳақида очилиш нутқи;
  • 11:15 — Фильм намойиши: «Тошкент 58−88» режиссёри Зумрад Мирзалиева жонли тақдимот билан;
  • 12:00 — I панель: Тошкент кинофестивали 1968−1988 йиллар кинематографик алоқа зонаси сифатида;
  • 14:30 — II панель: Тошкент ва ундан ташқарида кино саноати майдонлари;
  • 16:15 — Марказий Осиёдан қисқа метражли фильмлар намойиши: CinemaLove Festival’дан танлов;
  • 18:30 — Марказий Осиёдан қисқа метражли фильмлар намойиши: Nomsiz Festival’дан танлов.

28 сентябрь

  • 10:00 — Tashkent Modernism лойиҳаси муаллифи Александр Федоров билан Тошкент бўйлаб саёҳат («Ўзбекистон» меҳмонхонасидан бошланади, тарихий кинофестиваль билан боғлиқ жойларга ташриф буюрилади);
  • 16:00 — MOC Hub’да тарихий фильмлар намойиши;
  • 18:00 — MOC Hub’да фестиваль меҳмонлари учун палов;
  • 19:30 — «Марварид» уйи томида тарихий фильм намойиши;
  • Кейин — «Марварид» уйи томида дижей билан зиёфат.

29 сентябрь

  • 11:00 — Гёте институти боғида эрталабки нонушта ва архив фильми намойиши;
  • 14:00 — Экскурсия: MOC Hub, Кино саройи ва «Илҳом» театрида архив кўргазмаси ва театр;
  • 15:30, 18:00 ва 20:30 — MOC Hub ва Кино саройида фильмлар намойиши;
  • 18:30 — Tashkent Film School’да Women Watch Uzbekistan фильми намойиши.