Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси чоршанба куни Исроилдан ўз кучларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар берди БМТ ахборот хизмати.

Фаластин ва бошқа ўнлаб давлатлар ҳамкорлигида қабул қилинган резолюцияга 124 та делегация томонидан ёқлаб овоз берилди, шу жумладан Ўзбекистон ҳам. 43 давлат бетараф қолди, 14 давлат эса қарши чиқди.

Халқаро суднинг Исроилнинг Фаластиндаги босиб олган ҳудудида, шу жумладан, Шарқий Қуддусдаги сиёсати ва ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатлари бўйича хулосасига асосланиб, резолюция Исроилдан «Фаластин ҳудудида ноқонуний иштирокини зудлик билан тўхтатишни» талаб қилади.

бмт, исроил, фаластин

Ҳужжатда талабни «мазкур резолюция қабул қилинганидан кейин 12 ойдан кечикмай» бажариш бўйича муддатлар ҳам кўрсатилган.

Резолюция БМТ Бош ассамблеясининг Яқин Шарқ можароси бўйича 10-махсус сессиясида қабул қилинган бўлиб, у 17 сентябрь куни ўз ишини қайта бошлади.