Бугунги кунда билим ва малака замонавий дунёда муваффақият калити саналади. Шундай экан, Uznetix ўзининг юқори сифатли курслари ва натижаларга қаратилган ёндашуви билан юксак ҳурмат ва ишончга сазовор бўлди. Uznetix — бу оддий платформаси эмас, балки билимни амалда қўллаш орқали инсонларни ривожлантиришга ва мақсадларига эришишга кўмаклашадиган марказ. Марказ томонидан таклиф этилаётган курслар эса долзарб ва истиқболли соҳаларни қамраб олади.
Потенциални очувчи таълим дастурлари
Uznetix ўз ўқувчиларига керакли билим ва кўникмаларни бериш орқали уларнинг профессионал ривожланишига ҳисса қўшади. Марказ томонидан қуйидаги асосий йўналишларда курслар таклиф этилади:
- инвестициялар бўйича курс — молиявий саводхонлик ва инвестициялаш сир-асрорларини ўрганиш, маблағларни оқилона бошқаришни ўргатади;
- сайтлар яратиш бўйича курс — веб-ишлаб чиқиш кўникмаларини ўзлаштириш ва IТ соҳасида муваффақиятга эришиш учун зарурий билимларни беради;
- бизнес бўйича курс — ўз бизнесингизни бошлаш ва уни муваффақиятли ривожлантириш учун керак бўлган билимларни беради;
- Wildberries ва Uzum савдо майдончаларида ишлаш бўйича курс — Wildberries ва Uzum сингари йирик савдо платформаларида муваффақиятли савдо қилиш бўйича амалий билим ва кўникмаларни ўргатади.
Сифат ва доимий қўллаб-қувватлаш
Uznetix`нинг бошқалардан ажралиб турадиган энг катта афзалликларидан бири — бу ўз курсларининг сифатига бўлган юксак эътибор ва ҳар бир талабага индивидуал қўллаб-қувватлаш тизими. Марказнинг кўплаб курслари талабаларнинг эҳтиёжларига мос равишда ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғи ўзларининг курслардан мамнун эканини билдирган. Дарслар рейтинги эса талабаларнинг фикрига кўра, 93 фоизни ташкил этади. Бу эса ўқув жараёнининг юқори даражадаги сифатидан далолат беради.
Бундан ташқари, Uznetix таълим жараёнида талабаларни доимий рағбатлантириш ва уларга зарур ёрдамни кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади. Бу ёндашув туфайли ўқувчилар курсларни муваффақиятли якунлаб, олган билимларини кундалик ҳаётда қўллаш имконига эга бўлади.
Ижтимоий масъулият
Компания ўз даромадининг бир қисмини хайрия фондларига йўналтириб, ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак беради. Бу эса Uznetix`нинг нафақат билим берувчи, балки жамият фаровонлиги йўлида ҳам ўз ҳиссасини қўшаётган компания эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Амалий билимларни қўллашга қаратилган ёндашуви ва ҳар бир ўқувчига индивидуал эътибор орқали Uznetix инсонларга ўз ҳаётларини тубдан ўзгартириш ва янги марраларга эришишга ёрдам беради. Бу марказ — профессионал ва шахсий ўсишга интилаётганлар учун мукаммал танлов.
Реклама ҳуқуқлари асосида.