Yandex Uzbekistan Telegrem каналларда автоматик равишда реклама жойлаштириш воситасини синовдан ўтказмоқда. Каналлар эгалари рекламадан пул ишлашнинг оддий усули билан таъминланади.

Реклама расм ёки видео ва реклама қилинаётган маҳсулот ёки хизматнинг сайтига ҳавола бўлган оддий пост кўринишида бўлади.

Нейротармоқлар ҳар бир эълон учун мавзу ва контентни ҳисобга олган ҳолда каналларни танлайди. Технологиялар реклама берувчиларга мақсадли аудиторияни, каналларга эса хабарлар орасида органик кўринишга эга бўлган рекламани топишга ёрдам беради.

Реклама берувчилар фақат кликлар учун пул тўлайди, шунинг учун янги воситадан нафақат бренд ҳақидаги хабардорликни ошириш, балки савдони кўпайтириш учун ҳам самарали фойдаланиш мумкин.

Telegram каналлар реклама кўрсатишдан даромад олади. Yandex Uzbekistan ўзбек ва рус тилидаги каналлар билан ҳамкорлик қилади. Ҳатто тор соҳа ва аудиторияси кичик — 2000 обуначидан кўпроқ бўлган каналлар ҳам рекламадан даромад олишлари мумкин.

Telegram канал эгаси реклама постлари қайси кунларда ва қайси вақтда чиқишини мустақил равишда ҳал қилади, махсус бот эса рекламани эълон қилади. Битта каналда кунига 3 тагача реклама постлари чиқиши мумкин.

Ҳозирча маҳсулот ёпиқ бета-синов режимида ишламоқда. Yandex билан пул ишлашни бошлаш учун Telegram канал сайтда рўйхатдан ва текширувдан ўтиши керак. Telegram’да реклама кампаниясини Yandex Ads`да кўрсатиладиган жой сифатида Telegram каналларни танлаш орқали бошлаш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.