1 сентябрь куни Бойсун тумани Кофрун шаҳарчасида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғилаш ишларини олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши сабаб таркибида водород сульфид юқори бўлган газ чиқиши бошланган эди.

Дастлабки берилган расмий ахборотда аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилгани, вазият барқарор экани айтилганди. Аммо кейинроқ тармоқларда тарқалган видеолар, шунингдек, «Газета.uz» таҳририятига бўлган кўплаб мурожаатлардан кейин вазият бироз бошқача экани тахмин қилинди. Боз устига, тарқалаётган видео ва хабарлар юзасидан расмий муносабат ва изоҳлар ҳам етарли бўлмади.

Шу боис «Газета.uz» жамоаси газ сизиб чиққандан кейин ҳақиқий ҳолат қандайлигини ўрганиш мақсадида 14−15 сентябрь кунлари Бойсунда бўлиб қайтди: