Ҳозирги кунда Ўзбекистонда BYD автомобилларининг ягона расмий дистрибьютори BYD Central Asia компанияси ҳисобланади ва айни пайтда мамлакат бўйлаб 18 та автосалонлар ва хизмат кўрсатиш марказларига фаолият юритмоқда.

BYD Ўзбекистон бозорига кириб келгач, ўзбек ва рус тилларида 4G булут хизмати билан жиҳозланган мультимедиа тизимини ва масофадан туриб автомобилни бошқариш дастурини тақдим этди. Шу каби қўшимча имкониятлар маҳаллий истеъмолчилар учун автомобиль бошқарувини сезиларли даражада яхшилайди.

Бундан ташқари, расмий дилерлар орқали сотиладиган автомобиллар маҳаллий бозорга мослаштирилган. Хусусан, улар юқори қувватга эга модернизация қилинган кондиционер компрессорига эга бўлиб, бу ёзнинг жазирама кунларида ҳам оптимал совитиш самарадорлигини таъминлайди. DM-i супер-гибрид бошқарув тизими ҳам маҳаллий бозордаги ёқилғи сифатини ҳисобга олган ҳолда созланмоқда, бу эса автомобилнинг энергия самарадорлигини ва маҳсулот барқарорлигини янада оширишга ёрдам беради. Бу расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар Ўзбекистоннинг реал шароитларига тўлиқ мослашганини ҳамда уларнинг «норасмий импорт» орқали олиб келинган автомобиллар билан солиштирганда узоқроқ муддат хизмат қилиши ва юқори сифатга эга бўлишини кўрсатади.

Шуни таъкидлаш керакки, расмий дилерлик марказларидан сотиб олинган барча BYD автомобиллари бренднинг саноат стандартларига мувофиқ кафолати билан таъминланган (автомобиль учун 6 йил ёки 150 минг км ва батарея, электр двигатель ва электрон бошқариш модули учун 8 йил). Ушбу кафолатни норасмий импортёрлар тақдим қила олмайди.

Ўзбекистонга «норасмий импорт» орқали олиб келинадиган автомобиллар сонининг кўплиги ва улар билан расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар орасидаги сезиларли техник фарқларни ҳисобга олиб, BYD «параллель импорт»ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилади. Ушбу норасмий каналлар орқали сотиб олинган автомобиллар расмий кафолатга эга бўлмайди. Шу сабабли BYD`нинг расмий дилерлари сертификатланмаган тарзда олиб келинган автомобилларга кафолат хизматини кўрсатмайди. Бундан ташқари, барча мультибрендли дилерларга расмий тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан олиб келинган автомобилларни сотмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берилди, чунки бу транспорт воситаларининг сифати ва яроқлилигини хавф остига қўяди.

Шу муносабат билан, компания мижозларга импортчини танлашга эътибор беришни ва BYD брендини тўлиқ қўллаб-қувватлашни, шу жумладан, расмий кафолат ва маҳаллий афзалликларни кафолатлайдиган расмий дилерларни афзал кўришни қатъий тавсия қилади.

BYD брендга бўлган ишонч ва кенг қамровли қизиқиш учун самимий миннатдорчилик билдиради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.