Сиёсат

дайжест

Сенат Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликларга тақиқ қўйилиши кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бундай одамлар рўйхати юритилади. Агар бундай шахслар Ўзбекистон ҳудудида бўлса, чиқариб юборилади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев янги элчиларни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон, Корея Республикаси, Мўғулистон, Германия, Исроил элчилари ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбаридан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.


дайжест

Сохта тренер ва лекторларга қарши курашиш бўйича қонун тасдиқланди

Сенаторлар алдов орқали пул ишлашга уринаётган «сохта тренерлар ва лекторлар»га қарши курашиш мақсадида маърифий фаолиятни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс маърифий фаолияти учун жаримага тортилади.


Иқтисодиёт

дайжест

«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди

«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга туширилди. У орқали маҳаллалар кесимида Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ўтказилган маблағлар ва уларнинг сарфланишини кузатиш мумкин.


Жамият

дайжест

Портлаш, заҳарли газ ва бадбўй ис: Бойсун қандай яшаяпти?

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги М-25 конида водород сульфид юқори бўлган газ чиқиши бошланган эди. «Газета.uz» таҳририятига бўлган кўплаб мурожаатлардан сўнг сайт жамоаси газ сизиб чиққандан кейин ҳақиқий ҳолат қандайлигини ўрганиш мақсадида Бойсунда бўлиб қайтди. Видеорепортаж.


дайжест

Тошкентда BYD уриб кетиши оқибатида 9 ёшли қиз вафот этди

Сергели туманида BYD йўлдан ўтаётган 2015 йилда туғилган қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари бошланган.


дайжест

Фуқаролар ва цирклар боқадиган ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда цирк ва шапитоларда сақланувчи ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади.


дайжест

Қорақалпоғистонда 1-синф ўқувчиси онаси ва қариндошлари томонидан куч ишлатилиб синфдан олиб кетилди

Элликқалъа туманидаги мактабда 1-синф ўқувчиси онаси томонидан куч ишлатиб мажбуран синфдан олиб кетилди. Вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган.


дайжест

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади

Cкутер ва самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Юк машиналари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун жарима жорий этилмоқда. ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.


дайжест

Сенат раиси Бойсундаги кон авариясида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Бойсундаги М-25 газ конида қайта юз берган авария оқибатида ҳалок бўлган 4 нафар фуқаро юзасидан ҳамдардлик билдирди. У вафот этганларнинг оилалари президент назоратида эканини қайд этди.


дайжест

Жиззах вилоятида темирйўл станцияси бошлиғи 4 минг доллар пора билан ушланди

Зоминдаги Даштобод станцияси бошлиғи МЧЖ вакилидан 10 минг доллар талаб қилиб, шундан 4 мингини олганда ушланди. У 100 та юк вагонини божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш ва темирйўл жаримасини қўлламасликка ишонтирган. Станция бошлиғи аввал ўғриликда айбланиб, судланган.


дайжест

Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» хизмати аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» чиқинди ташиш хизмати тарифларни декларация қилмай, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олганини аниқлади. Ташкилотга молиявий жарима қўлланди ва пулни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш топширилди.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+31 даража атрофида бўлади.


дайжест

Камерадаги ЙҲҚ бузгани видеоси 48 соат ичида ЙҲХХга юборилмаган ҳайдовчилар жавобгарликдан озод қилинади

Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги маълумотлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши (ва орган 15 кун ичида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши) керак бўлган, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмайдиган тузатишларни маъқуллади.


дайжест

Қашқадарёда рашк сабаб хотинини ёқиб юборган эркак 10 йилга қамалди

Яккабоғ туманида яшовчи 59 ёшли эркак маст ҳолда рашк сабаб хотинига бензиб сепиб, уни ёқиб юборди. Аёл оғир даражадаги куйиш жароҳатини олди, унинг ҳаёти сақлаб қолинди. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.


дайжест

Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Сенат томонидан психологик ёрдам кўрсатиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиловчи ва ушбу соҳага нисбатан бошқа бир қатор талаблар киритувчи қонун маъқулланди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (21−22 сентябрь)

Олтита кинопремьера, Iosis Fest 2024, Cinema Love 2024 кинофестивали, гастрономик фестиваль, ўндан ортиқ кўргазма, спектакллар, болалар учун ижодий маҳорат дарслари, болалар машғулотлари, чегирмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 6,1 млн доллар ажратди

USAID Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси доирасида Ўзбекистонга яна 6,1 млн доллар ажратди. Умумий сумма 47 млн доллардан ошди. Маблағлар бошланғич синф ўқувчиларининг кўникмаларини ошириш, 8−11-синфларда ёшларга тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмаларни ўргатиш учун сарфланади.


Спорт

дайжест

Шахмат Олимпиадаси: Нодирбек Абдусатторов Сербия билан ўйинда Ўзбекистонга ғалаба келтирди

Шахмат Олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияни ютиб, 2-ўринга кўтарилди. Учрашувда натижа дуранг бўлиши, жамоа медаль олиш имкониятини йўқотиши тахмин қилинаётган пайтда Нодирбек Абдусатторов ғалабани тортиб олди. Энди улар фаворит жамоа — Ҳиндистон билан тўқнаш келади.


дайжест

Президент Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига тайёргарлик режалари билан танишди

Президент спорт соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида енгил атлетика ва сув спорти каби йўналишларда натижаларни яхшилаш, Олимпия шаҳарчасида хоккей мажмуаси қуриш, маҳаллаларда селекция ишларини кенгайтириш кўзда тутилган.


Жаҳон

дайжест

Исроил Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига ялпи зарбалар берди

Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди. БМТ Хавфсизлик кенгаши вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади.


дайжест

Қирғизистонда «обрўсизлантириш мақсадида» ҳуқуқ-тартибот ходимларини тасвирга олганлик учун жазолаш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон парламенти аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ишини акс эттирувчи сурат ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ёки 7 суткагача қамоқ кўринишидаги жазо чораларини таклиф қилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!