Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади.

Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 20 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига оид масалалар кўриб чиқилди.

yuksalish, реклама

Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда.

yuksalish, реклама

Мажлисда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш бўйича қарор қабул қилинди.

yuksalish, реклама

Бу йилги сайловлар аралаш тизимда, яъни мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилади. Унга кўра, 150 депутатдан 75 нафари бир мандатли сайлов округларидан сайланса, қолган 75 нафари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар асосида сайланади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.