20 сентябрь куни Будапештда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мусобақанинг 9-тури ўтказилди. Ушбу турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан дуранг (2:2) ўйнади, қизлар жамоаси ҳам Сербия билан дуранг қайд этди.

шахмат олимпиадаси

Биринчи тахтада Нодирбек Абдусатторов ва Гукеш, иккинчи тахтада Жавоҳир Синдаров ва Праггнанандҳаа, учинчи тахтада Шамсиддин Воҳидов ва Аржун Эригаиси ҳамда тўртинчи тахтада Жаҳонгир Воҳидов ва Сантош Видит беллашди. Барча ўйин дуранг (0,5:0,5) билан якунланди.

АҚШ Венгрияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этгани сабаб умумий жадвалда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3-ўринга тушди. Ҳиндистон эса 1-ўринда қолди. Кейинги турда йигитларимиз Хитой терма жамоасига қарши ўйнайди. Ҳиндистон эса АҚШ билан.

шахмат олимпиадаси

Мамлакат аёллар терма жамоаси Сербия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Афруза Ҳамдамова ва Теалора Инйак, Нилуфар Якуббоева ва Марина Гайчин дуранг қайд этган бўлса, Маржона Маликов Тияна Мандурага имкониятни бой берди, Нодира Нодиржонова эса Ёвана Эрични ютди.

Қизларимиз умумий ҳисобда 27 ўринда кетмоқда. Кейинги тур Англияга қарши ўтказилади.

шахмат олимпиадаси