Сенатнинг 57-ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий суди раисининг ўринбосарлари сайланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Икрам Тухтамуратович Муслимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига ҳамда Олимжон Хамитович Исмаилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ҳисобланади. У 2022 йил августда ушбу лавозимга сайланган.